Sayt test rejimida ishlamoqda

Каюмов Нодрбек Улуғбековичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Метаболик синдромда сурункали буйрак касаллигининг огирлик даражаси», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tib547.
Илмий раҳбар: Даминов Ботир Турғунпўлатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc 04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Нажмутдинова Дилором Камаритдиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Акалаев Рустам Нурмухамедович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: метаболик синдромда сурункали буйрак касаллигда ривожланиш хавф омиллирани аниқлаш ва уни оғирлик даражасини бахолашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
метаболик синдром хамда сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларда буйрак функциионал холатини тавсифловчи кўрсаткичлар салбий ўзгаришлари аниқланган;
коптокчалар фильтрация тезлиги кмайиши ва метаболик синдромнинг асосий таркибий қисмларининг яққоллиги орасида узвий боғлиқлик мавжудлиги асосланган;
сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларда метаболик синдром асосий таркибий қисмларининг бирга келиши ва юқори даражада ифодаланганлигини юрак-қон томир хавфи ортишидаги ахамияти асосланган;
илк бор метаболик синдромда сурункали буйрак касаллиги хавфи даражасини баҳолаш учун дастур ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Метаболик синдром ва сурункали буйрак касаллиги оғирлик даражаси  орасидаги боғлиқликни бахолаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
метаболик синдром билан оғриган беморларда сурункали буйрак касаллиги хавфини бахолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Метаболик синдромдаги сурункали буйрак касаллиги хавфи даражаси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2021 йил 12 декабрдаги 8н-з/546-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, эрта ногиронликнинг олдини олиш  имконини берган;
метаболик синдромда сурункали буйрак касаллигининг оғирлик даражасини бахолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази клиникаси ва Бекобод марказий туман касалхонаси клиник амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 23 майдаги 08-13925 сонли малумотномаси). Олинган тадқиқот натижалари сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларни даволаш самарадорлигини ошириш, уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, асоратларни олдини олиш ва шифохонага даволаниш давомийлигини қисқартириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish