Sayt test rejimida ishlamoqda

Машарипова Шохиста Сабировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қандли диабет билан оғриган беморларда кичик қон айланиш доираси артерияларининг морфологик хусусиятлари» 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tib1483.
Илмий раҳбар: Миршарапов Ўткур, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Орипов Фирдавс Суръатович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Ахмедов Шавкат Махмудович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: Амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: постнатал онтогенезнинг турли даврларида ва тажрибавий қандли диабет фонида кичик қон айланиш доираси артерияларининг морфологик ва морфометрик ўзгаришларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қандли диабет негизида қон таркибидаги қанд миқдорининг ортиши натижасида кичик қон айланиш доирасида circulus sanguineus minorдан ўпка артериялар arteriae pulmonales ва бошқа асосий артерияларининг постнатал онтогенезнинг турли даврларида tunica muscularisнинг ички, ўрта ва ташқи қаватларида силлиқ мушак қавати ва ёстиқсимон бўртмачалар пайдо бўлиши асосланган;
қандли диабет негизида ўпканинг arteriae intrapulmonalesнинг ўрта ва ташқи диаметри ўртасида, артерияларнинг адвентиция қаватининг қалинлиги ва артериянинг диаметри ўртасида, артериянинг адвентиция ва ўрта қаватлари анатомик майдони ўртасида ҳам кучли корреляцион боғлиқлик борлиги аниқланган;
постнатал онтогенезнинг турли даврларида кичик қон айланиш доираси артериялари деворида ёшга қараб ўрта ва ташқи қаватида collagen fibris  толаларнинг кўпайиши, артериялар деворининг ўрта қавати ҳажмининг томирлар тирқиши ўлчамига бўлган нисбати Kernogan indexнинг ортиши асосланган; 
тажрибавий қандли диабет негизида кичик қон айланиш доираси arteriae pulmonalesнинг барча деворларидаги атеросклеротик ўзгаришлар, tunica intimaнинг деворида бириктирувчи тўқималарнинг эластик толаларнинг гиперплазияси ва бўшлиғини торайиши натижасида, қон айланиш тартибининг бузилиши оқибатида морфологик ўзгаришларнинг асоратларни юзага келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Постнатал онтогенезнинг турли даврларида ва тажрибавий қандли диабет фонида кичик қон айланиш доираси артерияларининг морфологик ва морфометрик ўзгаришларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
постнатал онтогенезнинг турли даврларида кичик қон айланиш доираси артерияларининг морфологик ва морфометрик кўрсаткичларини ўрганишга қаратилган тадқиқотнинг илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Ўпка ичи артерияларининг морфологияси ва ўрганиш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 8 апрелдаги 8н-з/153-сон маълумотномаси). Натижада қандли диабетнинг асоратларини ривожланиш механизми оқибатида оғир асоратларни келиб чиқишини олдини олиш имконини берган;
постнатал онтогенезнинг турли даврларида ва тажрибавий қандли диабет фонида кичик қон айланиш доираси артерияларининг морфологик ва морфометрик ўзгаришларини баҳолаш мезонлари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Хоразм вилояти патологик анатомия бюроси, Урганч тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч хирургия ва Хоразм вилояти Темир йўл шифохонасининг хирургия амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 1 июндаги 08-15321-сон маълумотномаси). Натижада ўпка аъзо ичи ва кичик қон айланиш доираси артерияларида ўтказилаётган жарроҳлик амалиётида кузатиладиган оғир асоратларни олдини олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish