Sayt test rejimida ishlamoqda

Инамов Бекзод Низамовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Экин ер майдонларидан унумли фойдаланишда ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш (Навоий вилояти мисолида)”, 06.01.10 - Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Qx472.
Илмий раҳбар: Бабажанов Аллаберган Рўзимович, иқтисод фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Ўздаверлойиҳа» давлат-илмий лойиҳалаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Давлат аграр университети, PhD.05/04.03.2022.Qx.13.03.
Расмий оппонентлар: Реимов Ниетбай Байназарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Баҳодиров Зафар Абдувалиевич, биология фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик - иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш асосида Навоий вилоятидаги фойдаланишдан чиққан қишлоқ хўжалиги ерларини қайта фойдаланишга киритиш услубини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ер ости гипс қатламининг жойлашиш чуқурлигига кўра «юза» (30-40 см), «саёз» (40-50 см), «чуқурроқ» (50-60 см) ва «чуқур» (>60 см дан чуқур) деб баҳоланган гуруҳларга ажратилган ва улар асосида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг автоматлашган ер тузиш лойиҳаси тизими ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалиги фойдаланишидан чиқиб кетган экин ерларини фойдаланишга қайтаришнинг услубияти такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалиги ерлари ҳисоби аниқлигини ошириш учун қўзғалмас геодезик белгилар асосида маълумотларни геофазовий боғлаш усули такомиллаштирилган;
Web-Java дастурлаш тили асосида қишлоқ хўжалиги ер ости гипс қатламларини визуаллаштирувчи «G-Layers» геопортали ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Навоий вилоятидаги экин ер майдонларидан унумли фойдаланишда ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
қишлоқ хўжалиги фойдаланишидан чиқиб кетган экин ерларини фойдаланишга қайтариш услубияти Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Навоий вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Кармана тумани бўлимида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 4 мартдаги 04/30-04/996-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги фойдаланишидан чиққан ерларни ўзлаштириш ва улардан самарали фойдаланишда услубий қўлланма сифатида хизмат қилган;
қўзғалмас геодезик белгилар ўрнатиш усули ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг автоматлашган тизими Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти Навоий бўлинмасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 4 мартдаги 04/30-04/996-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги ерлари йирик масштабдаги электрон рақамли хариталарини тузиш ва ер ости гипс қатламларини инобатга олган ҳолда экинларни жойлаштириш имконини берган;
қишлоқ хўжалиги ер ости гипс қатламларини визуаллаштирувчи «G-Layers» геопортали Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Навоий вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 4 мартдаги 04/30-04/996-сон маълумотномаси). Натижада, фойдаланишдан чиққан ерларни қайта фойдаланишга киритишда, қишлоқ хўжалиги экинлари (бошоқли дон, дуккакли ва мойли экинлар, полиз экинлари)ни ҳамда мевали дарахтларни тўғри жойлаштиришда тезкор ва самарали маълумотлар тўплаш ва сақлаш орқали ердан фойдаланувчиларга тақдим этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги мутахассисларига интерактив хизмат кўрсатиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish