Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Зохиджон Тайировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестициялардан самарали фойдаланишнинг эконометрик моделлари”, 08.00.06 - Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt1994.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Бойхонов Баходир Турсунбаевич, иқтиcодиёт фанлари доктори, доцент; Рахимов Анвар Норимович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот:  Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестициялардан самарали фойдаланишнинг эконометрик моделларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудуднинг ишлаб чиқариш салоҳияти табиий ва меҳнат ресурслари, асосий капитал ва илмий-техникавий тараққиётнинг ўзаро таъсири жараёнида шаклланишини эътиборга олиб ретроспектив таҳлил усули ёрдамида ҳудуднинг инвестицион салоҳиятини баҳолашнинг энг муҳим мезонлар алгоритмининг мақсадга мувофиқлиги асосланган; 
ҳудудларга хорижий инвестицияларни жалб этиш фаоллигини кўрсатувчи ҳамда хорижий инвестициялардан самарали фойдаланишга таъсир этувчи  омилларни баҳолаш усуллари SEМ-моделининг мақсадга мувофиқлиги асосланган; 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларига хорижий инвестицияларни жалб этиш салоҳиятини диагностика қилиш бўйича дастурий таъминот ҳудудларга хорижий инвестиция жалб этишнинг механизми янги элементларни комбинациялаш асосида ишлаб чиқилган  алгоритмнинг  мақсадга мувофиқлиги асосланган; 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг иқтисодиётининг 2022-2026 йилларда экстенсив, интенсив ва рақамли технология таъсиридаги ривожланиш прогноз сценарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларни эконометрик моделлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳудуднинг ишлаб чиқариш салоҳияти табиий ва меҳнат ресурслари, асосий капитал ва илмий-техникавий тараққиётнинг ўзаро таъсири жараёнида шаклланишини эътиборга олиб ретроспектив таҳлил усули ёрдамида ҳудуднинг инвестицион салоҳиятини баҳолашнинг энг муҳим мезонлар алгоритми бўйича берган таклифлари Хоразм вилояти ҳокимлиги амалиётида фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимиятининг 2022 йил 5 мартдаги 7-1452-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг хорижий инвестиция мониторингини олиб бориш имконини берган; 
ҳудудларга хорижий инвестицияларни жалб этиш фаоллигини кўрсатувчи ҳамда хорижий инвестициялардан самарали фойдаланишга таъсир этувчи омилларни баҳолаш усуллари SEМ-моделидан Хоразм вилояти ҳокимлиги амалиётида фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимиятининг 2022 йил 5 мартдаги  7-1452-сон маълумотномаси). Ушбу модель ёрдамида ҳудудларга хорижий инвесторларнинг жалб этиш жадаллиги аниқланган; 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларига хорижий инвестицияларни жалб этиш салоҳиятини диагностика қилиш бўйича дастурий таъминот ҳудудларга хорижий инвестиция жалб этишнинг механизми янги элементларни комбинациялаш асосида ишлаб чиқилган алгоритми Хоразм вилояти ҳокимлиги амалиётига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимиятининг 2022 йил 5 мартдаги 7-1452-сон маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга тадбиқи натижасида ҳудудларнинг иқтисодий ривожланишига ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этишга таъсир этувчи кўрсаткичларни умумлашган кўринишда статистик баҳолаш  ҳамда хорижий инвестициялардан самарали фойдаланиш ҳисобига 2020 йилда ҳудудий иқтисодий ривожланишини таъминлаш мақсадида Хоразм вилоятида аҳоли бандлиги ўртача 3,7 фоизга таъминланиб, аҳоли жон бошига реал даромадини 12,6 фоизга ошириш имконини берган; 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг иқтисодиётининг 2022-2026 йилларда экстенсив, интенсив ва рақамли технология таъсиридаги ривожланиш прогноз сценарийлари бўйича таклифлари Хоразм вилояти ҳокимлиги амалиётига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимиятининг 2022 йил 5 мартдаги  7-1452-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз натижалари бўйича берилган таклиф ва тавсиялардан ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган.a

Yangiliklarga obuna bo‘lish