Sayt test rejimida ishlamoqda

Сафаров Зафар Файзуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда критик ҳолатлар оқибатлари оғирлик даражасини интеграл баҳолаш йўли билан башоратлаш», 14.00.09 - Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2. PhD/Tib204.
Илмий раҳбар: Шарипов Алишер Мирхамидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шамансурова Элмира Амануллаева, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алимов Ахбор Валиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оғирлик даражасини интеграл баҳолаш тизимларини қиёсий таҳлил қилиш йўли билан шошилинч тиббий ёрдам босқичларида болалардаги критик ҳолатлар оғирлик даражасини баҳолашнинг замонавий усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиббий ёрдамнинг шифохонагача босқичи учун илк маротаба биометрик таҳлил асосида ишлаб чиқилган автоматлаштирилган дастурий таъминот пакетлар ҳолатида қўлланиладиган ва муаллифнинг инновацион маҳсулоти билан ҳимояланган критик ҳолатга эга беморларни баҳолашнинг илмий асосланган комплекс интеграл усулининг самарадорлиги исботланган;
маҳаллий педиатрия амалиётида шок ҳолатидаги 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёш тоифасидаги болаларда критик ҳолатларнинг оғирлигини баҳолаш ва оқибатларини башорат қилиш учун АPACHI II, SAPS, SOFA ва MODS интеграл шкалалардан фойдаланиш мумкинлиги исботланган;
статистик жиҳатдан аҳамиятли параметрлар ёрдамида тасдиқланган АPACHI II ва MODS интеграл шкалаларининг юқори даражадаги ишончлилиги орқали шошилинч ёрдам тактикасини белгиловчи шок ҳолатлари оғирлик даражаларини аниқлашда усулларнинг самарадорлиги исботланган;
интеграл шкалаларнинг юқори статистик аҳамиятга эга бўлган клиник ва лаборатор параметрлари асосида модификацияланган интеграл МMODS шкаласи ишлаб чиқилган,  педиатрия амалиётининг шошилинч ёрдам босқичларида болаларда критик ҳолатнинг ривожланишини етарли баҳоланмаслигининг олдини олиши ва ўлимни камайтириши бўйича самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Болаларда критик ҳолатлар оқибатлари оғирлик даражасини интеграл баҳолаш йўли билан башоратлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
критик ҳолатларнинг оғирлик даражасини баҳолашнинг интеграл баҳолаш тизимларидан фойдаланиш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида «Шифохонагагача ёрдамнинг сўнгги босқичида болаларда критик ҳолатларнинг оғирлик даражасини баҳолашнинг интеграл баҳолаш тизимларидан фойдаланиш имкониятлари» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 10 февралдаги 8н-з/47-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома шошилинч ёрдам кўрсатувчи муассасаларга тадбиқ қилиниши натижасида болалардаги критик ҳолатлар оғирлик даражасини ўз вақтида аниқлаш имконини берган; 
болаларда критик ҳолатлар оқибатлари оғирлик даражасини интеграл баҳолаш йўли билан башоратлаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Болалар Миллий тиббиёт маркази, Андижон ва Сурхондарё вилоятлари болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022  йил 7 июндаги 08-16043-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий  қилиниши критик ҳолатлардаги болаларда баҳолаш-башоратлаш интеграл шкалалардан фойдаланиш қайтмас шокни эрта босқичда ташхислаш, шошилинч тиббий ёрдам самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатадиган, асоратларни камайтирадиган тегишли шошилинч чораларни ўз вақтида тақдим этишга, шунингдек,  айрим беморларнинг асоссиз шифохонага ётқизилишининг олдини олишга имконият яратган.a

Yangiliklarga obuna bo‘lish