Sayt test rejimida ishlamoqda

Зохидов Фируз Фахритдиновичнинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудда ички туризмнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини ошириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Iqt685.
Илмий раҳбар: Асланова Дилбар Хасановна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Навруз-зода Бахтиёр Негматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алимова Машхура Тоирхоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  инновацион иқтисодиёт шароитида ҳудудда ички туризмнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ва ошириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ички туризм салоҳиятидан самарали фойдаланишни таъминловчи илм-фан, транспорт-логистика, сервис, туристик-рекреацион тузилмаларини интеграцияловчи агроэкотуристик кластерини Миронкул қишлоғида шакллантириш таклифи асосланган;
ички туризм хизматларини тақдим этиш бўйича стандартларни яшил маршрутлар паспортига маршрут харитаси ва кадастрини киритиш орқали экологик ва агротуризмни ташкил этишнинг халқаро стандартларига мос равишда такомиллаштириш таклифи асосланган;
«туризм қишлоқлари»да агроэкотуризмни ривожлантириш ва «туристик кластерлар»ни шакллантириш асосида ҳудуднинг туристик салоҳиятидан янада самаралироқ фойдаланишга йўналтирилган ички туризм соҳасини 2022-2025 йилларда ривожлантиришнинг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
туризм мобиллик даражасига таъсир этувчи ахамиятли омилларни аниқлаш услуби ички туристик оқимга соғломлаштириш, дам олиш ва жойлаштириш инфратузилмасининг таъсирини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳудудда ички туризмнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ва ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ички туризм салоҳиятидан самарали фойдаланишни таъминловчи илм-фан, транспорт-логистика, сервис, туристик-рекреацион тузилмаларини интеграцияловчи агроэкотуристик кластерини Миронкул қишлоғида шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий ва илмий-амалий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 828-сон қароридаги Самарқанд вилоятида туризмни янада ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»га киритилган (Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 20 сентябрдаги 03-17-02/6490-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш ички туризм салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини берган;
ички туризм хизматларини тақдим этиш бўйича стандартларни яшил маршрутлар паспортига маршрут харитаси ва кадастрини киритиш орқали экологик ва агротуризмни ташкил этишнинг халқаро стандартларига мос равишда такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 828-сон қароридаги Самарқанд вилоятида туризмни янада ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»га киритилган (Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 20 сентябрдаги 03-17-02/6490-сон маълумотномаси). Натижада, ички туризм бозорида туристик маҳсулотлар истеъмолчиларига хизмат кўрсатиш жараёни сифатини оширишга эришилган;
«туризм қишлоқлари»да агроэкотуризмни ривожлантириш ва «туристик кластерлар»ни шакллантириш асосида ҳудуднинг туристик салоҳиятидан янада самаралироқ фойдаланишга йўналтирилган ички туризм соҳасини 2022-2025 йилларда ривожлантиришнинг прогноз параметрлари бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий ва илмий-амалий таклифлар Самарқанд вилоятида туризм инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқишда асос сифатида қабул қилинган (Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 15 сентябрдаги 02-16/4504-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш мамлакатимизда 2021-2025 йиллар давомида ички туристлар сонининг ўртача йиллик 13 фоизга кўпайиши имконини бериши прогноздаштирилган.
туризм мобиллик даражасига соғломлаштириш, дам олиш ва жойлаштириш инфратузилмасининг таъсирини баҳолаш услуби бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 828-сон қароридаги Самарқанд вилоятида туризмни янада ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»га киритилган (Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 20 сентябрдаги 03-17-02/6490-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш ҳудудлар бўйича туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган мақсадли ва манзилли дастурларни алоҳида ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш позициясидан келиб чиқиб ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилиши мониторинги механизмини шакллантириш имкониятини берган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish