Sayt test rejimida ishlamoqda

Охунов Исроилжон Исломовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Crambe Kotschyana, C. orientalis, Dipthychocarpus strictus ва Convolvulus Krauseanus ўсимликларининг алкалоидлари», 02.00.10–Биоорганик кимё (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2017.2.PhD/K42.

Илмий раҳбар: Арипова Салимахон Фазиловна, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.27.06.2017.K.05.01.

Расмий оппонентлар: Абдуллаев Шавкат Вахидович, кимё фанлари доктори, профессор; Абдулладжанова Нодира Гуломджановна, кимё фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон флорасидаги Crambe Kotschyana, C. orientalis, маданийлаштирилган Dipthychocarpus strictus ва Convolvulus Krauseanus ўсимликларидан алкалоидлар ажратиш, янги алкалоидларнинг тузилишини исботлаш, юқори фаолликка эга бўлган бирикмаларни аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Ўзбекистонда ўсувчи 4 тур: Crambe туркумининг икки тури – C. Kotschyana, C. orientalis, Тошкент ботаника боғида маданийлаштирилган Dipthychocarpus strictus (Крестгулдошлар) тури ва Convolvulus туркумининг бир тури – С. Кrauseanusдан жами 16 та алкалоидлар идентификация қилинган;

илк бор C. Kotschyana, C. orientalis ўсимликларидан 2 та янги гоитридин ва крамбаин алкалоидлари ажратиб олинган, уларнинг тузилиши исботланган;

D. strictus ўсимлигидан 7 та алкалоид ажратиб олинган, улардан бири мутлақ янги бўлиб, тузилиши исботланган;

Convolvulus Krauseanus ўсимлигидаги филлальбин ва конволидин алколоидлари ҳамда алкалоидлар йиғиндисининг микроб ва замбуруғларга қарши фаоллик хусусиятлари асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Crambe Kotschyana, C. orientalis, Dipthychocarpus strictus ва Convolvulus Krauseanus ўсимликларининг алкалоидларини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:

ўсимликлардан микроб ва замбуруғларга қарши фаолликка эга восита ҳамда уни олиниш усули бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№IAP 04423, 2012). Натижада «Консубин» препаратини ишлаб чиқаришда Convolvulus Krauseanus ўсимлигидан қўшимча хомашё манбаси сифатида фойдаланиш имконини берган;

антитиреоидал хусусиятларни намоён қилувчи восита учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№ IAP 04966, 2012). Натижада Crambe туркумўсимликларидан ажратиб олинган алкалоидлар йиғиндисидан антитиреоидал касалликларни даволашда фойдаланиш имконини берган;

ўсимликлардан ажратиб олинган 12 та алкалоидлар Америка “Springer” нашрётида чоп этилган «Natural Compounds Alkaloids» алкалоидлар тўплами рўйхатига киритилган (Springer, www.springer.com). Натижада ўсимликлардан янги алкалоидлар ажратиб олиш ва солиштириш асосида ўхшаш алкалоидларни синтез қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish