Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабов Асқаржон Ҳамроқуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, иҳтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали В гепатитли болаларда риносинуситлар: патогенези, клиник-лаборатор ташхислаш ва даволаш тактикаси», 14.00.009 – Педиатрия; 14.00.14 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.DSc/Tib226.
Илмий маслахатчилар: Иноятова Флора Ильясовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик; Амонов Шавкат Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Агзамова Шоира Абдусаламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Кузовков Владислав Евгеньевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хайбуллина Зарина Руслановна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази. 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сурункали гепатит В билан оғриган болаларда риносинуситлар ташхисини такомиллаштириш ва комплекс даволашни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
СГВ билан оғриган болаларда CРС касалликнинг ўзига хос хусусиятлари, патогенезидаги умумий боғликлик - иккиламчи иммунитет танқислиги ҳолати ва CРС ва СГВ кечишини ўзаро оғирлаштирадиган эндоген интоксикация таъсири исботланган; 
СГВ нинг маркер ҳолати ва VAS билан бир қаторда ўрта молекуляр пептидлар ва лейкоцитар интоксикация индекси миқдорини баҳолаш орқали CРС+СГВ билан оғриган болаларда оғирлик даражаси исботланган; 
СГВ нинг оғирлиги ва давомийлигига кўра CРС кечишининг ўзига хослиги аниқланди, бунда СГВ нинг давомийлиги CРС давомийлиги билан боғлиқ бўлиб, СГВда бурун ёндош бўшлиқларинг узоқ муддатли зарарланишининг ўзаро боғлиқлигини ва СГВда иммунологик реактивлик босқичининг сақланиши ва HВeAg манфийлиги билан бир қаторда AЛТ ферментемиясининг юқори даражадаги қўшилган ҳолати исботланган; 
СГВ билан оғриган барча болаларда СРСларни фаол аниқлаш ва ўз вақтида даволаш учун болаларда ЛОР аъзолари ҳолатини баҳолашда ишлаб чиқилган скрининг дастурининг самарадорлиги исботланган;
CРС+СГВ билан касалланган беморларни касалхонада ва 12 ой давомида динамик кузатув вақтида ишлаб чиқилган индивидуал ёндошувнинг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали В гепатитли болаларда риносинуситлар патогенези, клиник-лаборатор ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:  
болаларда СГВ фонида СРСларни даволашда салбий оқибатлар ривожланишининг олдини олиш ва касалликнинг оғир ва мураккаб шаклларга ўтиш хавфини камайтириш асосида  ишлаб  чиқилган «Сурункали В гепатитли болаларда риносинуситни даволашга ёндашувлар» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-з/361-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши СГВ+СРСли болаларда ташхислаш ва даволаш усуллари самарадорлигини ошириш имконини берган; 
болаларда СГВ фонида СРСларни эрта аниқлаш, замонавий текшириш усулларидан фойдалиниш ва даволашда салбий оқибатлар ривожланишининг олдини олиш асосида  ишлаб чиқилган «Сурункали гепатит В фонида кечувчи риносинуситларни ташҳислаш усуллари» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-з/361-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши СГВ+СРСли болаларда ташхислаш ва оғирлик даражасини аниқлаш имконини берган; 
болаларда СГВ фонида СРСларни эрта аниқлаш, замонавий текшириш усулларидан фойдалиниш ва даволашда салбий оқибатлар ривожланишининг олдини олиш асосида ишлаб чиқилган «Сурункали гепатит В фонида риносинусит билан оғриган болаларда бурундан қон кетишини даволаш тактикаси» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-з/361-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши СГВ+СРСли болаларда бурундан қон кетишини даволашда салбий оқибатларни камайтириш имконини берган;
СРС ва СГВ билан оғриган болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Қорақалпоғистон Республика болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Сурхондарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Жиззах вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Хоразм вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари амалиётига жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 5 июндаги 08-15788-сонли маълумотномаси). Болаларда CРС ва СГВ ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш СРС ва СГВ билан оғриган болаларда CРС қайталаниш сонини 1,9 мартага камайтириши ва жигар шикастланишининг ривожланишини олдини олиш орқали касаллик ремиссиясини 1,8 мартага ошириш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish