Sayt test rejimida ishlamoqda

Шокирова Гавхар Назиргуломовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғўза тунламига қарши кураш самарадорлигини ошириб, унга қарши ишлатиладиган воситалар ҳажмини мақбуллаш технологиясини яратиш”, 06.01.09 – Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Qx144.
Илмий раҳбар: Хўжаев Шомил Турсунович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.05/30.10.2020.Qx.126.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Расул Ахматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Арсланов Мухаммадсоли Турғунович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона вилояти шароитида ғўза тунламига қарши кураш самарадорлигини ошириб, фойдаланиб келинаётган химоя восита ва усулларини ҳамда сарф харажатларни мақбуллаштириб, агротехник тадбирларни ҳисобга олган ҳолда умумий кураш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ғўза парваришида ишлатиладиган агротехник тадбир-чоралардан шудгор ўтказилган далада ғўза қатор ораларига буғдой экилган далага нисбатан ғўза тунлами 25% га кам бўлиши исботланган;
чилпилган ўсув нуқталарини ғўза қатор ораларига ташлаб кетилган дала майдонига нисбатан, фартукларга йиғиб дала ташқарисига олиб чиқилган дала майдонида, юқори самарадорликка эришилиб 36-42% ни ташкил этиши аниқланган;
ғўза парваришида минерал ўғитлар ҳамда ғўза тунламига қарши кимёвий қарши курашиш воситаларини қўллаш натижасида 63,7% гача қўшимча ҳосил олиш имконияти аниқланган;
феромониторинг ёрдамида энг самарали илмий-асосланган кимёвий ишлов ўтказиш муддатларини аниқлаш ҳисобига биологик самарадорликни 30-40% га ортиб ҳар гектардан қўшимча 3,2 ц ҳосил, ҳамда 442 минг сўм/га иқтисодий самара олиниши аниқланган; 
ғўза тунлами ва сўрувчи зараркунандаларга қарши Дуэт, 55% эм.к. – 1,5 л/га, Прогресс Плюс, 44% эм.к. – 1,5 л/га аралашма дориларни ишлатиш мақбул эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ғўзани ғўза тунламидан ҳимоя қилишнинг самарадорлигини ошириб, унга қарши сарфхаражатларни мақбуллаштиришга қаратилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ғўза ва бошқа зарарланадиган экинларни ғўза тунламидан Фарғона водийси минтақаларида ҳимоя қилиш учун “Ғўза тунламига қарши замонавий кураш тизими” номли тавсиянома чоп этилган, Энтовант Энтовант ПРО -0,2-0,45 л кг/га; Проклейм, Эмамек, Эмабен Сурендер ва б. (0,35 кг/га) 1 гектарга миқдорида қўллаш жорий этилган (Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2021 йил 6 октябрда 02/025-4053 сон маълумотномаси). Натижада Қишлоқ хўжалик сохасида фермер хўжаликлар, агрокластерлар ва қишлоқ хўжалиги мутахассислари учун қўлланма сифатида, қўлланилган ҳимоя воситалар миқдори мақбуллашиб, ҳар гектардан ўртача 3-4 ц қўшимча ҳосил олиш имкони яратилган; 
Энтовант, Энтовант ПРО (0,2-0,45л,кг/га), Проклейм, Сурендер, Эмамек препаратларини 0,35кг/га меъёрда Тошлоқ тумани Сохибжон МММ номли фермер хўжалигида 12,0 гектар, Олтиариқ тумани Нозимахон Махмура номли фермер хўжалигида 14,5 гектар ғўза майдонларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2021 йил 6 октябрда 02/025-4053-сон маълумотномаси). Натижада хар гектар майдондан 2,5 ц/га дан 4,0 ц/га чача ҳосил сақлаб қолишга эришилган;
Энтовант, Энтовант ПРО (0,2-0,45л,кг/га), Проклейм, Сурендер, Эмамек препаратларини 0,35кг/га меъёрда Фарғона вилояти ғўза майдонларида 2016 йил 2160 гектар, 2017 йилда 3400 гектарга қўллаш жорий этилган (Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2021 йил 6 октябрда 02/025-4053-сон маълумотномаси). Натижада хар гектаридан ўртача назоратга нисбатан 2176000 сўм, андозага (ДЕЦИС 2,5% э.м.г. 0,7 л/га) нисбатан эса 1 900 000 сўм иқтисодий самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish