Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшқувватов Тўлқин Эшқувватовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасаларида низоли вазиятлар профилактикасининг ташкилий-педагогик шарт-шароитларини такомиллаштириш (педагогика йўналишлари мисолида)” мавзусидаги 13.00.01 - Пeдaгoгикa нaзaрияcи. Пeдaгoгик тaълимoтлaр тaрихи (педагогика фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1PhD/P99.
Илмий рахбар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ибраимов Холбой, пeдaгoгикa фaнлaри дoктoри, прoфeccoр. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Caмaрқaнд дaвлaт унивeрcитeти, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Тайланова Шохида Зайниевна, пeдaгoгикa фaнлaри дoктoри, доцент; Acқaрoв Aбрoр Дaвлaтмирзaeвич, пeдaгoгикa фaнлaри бўйичa фaлcaфa дoктoри (PhD), дoцeнт.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларининг педагогик таълим йўналишларида низоли вазиятлар профилактикасининг ташкилий-педагогик шарт-шароитларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқув жараёнларидаги низолар профилактикасининг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари йўналишлари олий таълим муассасаларида субъектларнинг циклик муносабатлари мазмунини фаолият натижаларига кўра очиб бериш асосида аниқлаштирилган;
ўқув жараёни субъектларининг низоли вазиятларга йўналтирилган профилактик функциялари низо белгиларини ҳаракат таъсирига кўра гуруҳлаштириш (сустлашув, эътироз, мулоқот оғишуви, натижасизлик) асосида белгиланган;
таълим муассасаларини инновацион ривожлантиришнинг низолар профилактикасига асосланган ташкилий босқичлари инновацияларни тавсифловчи муҳим кўрсаткичлар (муносабат, режалаштириш, таҳлил, тайёргарлик, ҳамкорлик) ва талаблар (тезкор амалиёт, кенглик, тарғибот ва ташвиқот)ни ўқув фаолиятига интеграциялаш (ректорат-ўқитувчи-инноватор-талаба-ота-она) асосида ишлаб чиқилган;
талабаларни педагогик фаолиятга тайёрлаш жараёнларининг методик таъминоти бўлажак ўқитувчиларни низо профилактикасига тайёрлаш бўйича илмий билиш, унинг мазмуни ва хусусиятлари ҳамда технологик асосларига оид мақсадли ўқув курсини  ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларининг педагогик таълим йўналишларида низоли вазиятлар профилактикасининг ташкилий-педагогик шарт-шароитларини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
Олий таълим муассасаларида субъектларнинг циклик муносабатлари мазмунини фаолият натижаларига кўра очиб бериш, ўқув жараёнларидаги низолар профилактикасининг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари йўналишлари, талабаларни педагогик фаолиятга тайёрлаш жараёнларининг методик таъминоти, бўлажак ўқитувчиларни низо профилактикасига тайёрлашга доир таклифлардан 5210200-Психология бакалавриат йўналиши малака талаблари, ўқув дастурлари ва “Конфликтлар психологияси” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ш.Рашидов номидаги СамДУнинг 2022 йил 9 февралдаги 10-920-сон маълумотномаси). Мазкур меъёрий ҳужжатлар таълим йўналиши ўқув мазмунини шакллантириш, улар таркибига низолар профилактикасига оид билимларни сингдириш имконини берган;
низо белгиларини ҳаракат таъсирига кўра гуруҳлаштириш (сустлашув, эътироз, мулоқот оғишуви, натижасизлик), ўқув жараёни субъектларининг низоли вазиятларга йўналтирилган профилактик функцияларига доир таклифлардан ЖХБЛ-22 сонли “Оиладаги жиноятлар ва зўровонликлар, оиладаги криноген мухит, келиб чиқиш сабабларини тадқиқ этиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 10 мартдаги 02-07-683/04-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳа асосида олий таълим муассасаларида низоли вазиятлар профилактикасига доир ишлар самарадорлигини таъминлаш учун зарур бўлган педагогик омил ва шарт-шароит хусусиятларини белгилашда хизмат қилган;
таълим муассасаларини инновацион ривожлантиришнинг низолар профилактикасига асосланган ташкилий босқичлари, инновацияларни тавсифловчи муҳим кўрсаткичлар (муносабат, режалаштириш, таҳлил, тайёргарлик, ҳамкорлик) ва талаблар (тезкор амалиёт, кенглик, тарғибот ва ташвиқот) ҳамда уларни ўқув фаолиятига интеграциялаш (ректорат-ўқитувчи-инноватор-талаба-ота-она)га оид амалий таклиф ва тавсиялар “Конфликтлар психологияси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ш.Рашидов номидаги СамДУнинг 2022 йил “9” февралдаги 10-920-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув қўлланма педагогик низоларни диагностикалаш, олий таълим муассасалари талабаларини педагогик фаолиятга сифатли тайёрлаш, маънавий-ахлоқий низоларга нисбатан конструктив муносабатни қарор топтиришга хизмат қилган; 
талабаларни педагогик фаолиятга тайёрлаш жараёнларининг методик таъминоти бўлажак ўқитувчиларни низо профилактикасига тайёрлаш бўйича мақсадли ўқув курсини (илмий билиш, унинг мазмуни ва хусусиятлари ҳамда технологик асосларига оид) ишлаб чиқиш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар А-1-173 рақамли “Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш” мавсусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 10 мартдаги 02-07-683/04-сон маълумотномаси). Натижада, низоли вазиятлар профилактикасига оид ўқув жараёни таркиби асосида талабаларни педагогик фаолиятга тайёрлаш механизмларини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish