Sayt test rejimida ishlamoqda

Қўшшаева Нафиса Мансуровнанинг
фалсафа дoктoри (PhD) диссeртацияси ҳимoяси ҳақида эълoн

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Носириддин Тусий маънавий-ахлоқий таълимотининг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти”, 09.00.03 - Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Fal435.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
Илмий раҳбар: Музаффаров Фируз Давронович, фалсафа фанлар бўйича доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, РhD.03/27.02.2020.F.72.08. 
Расмий оппонентлар: Шодиев Рустам Тохирович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Қодиров Мухаммаджон, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Носириддин Тусий маънавий-ахлоқий таълимотининг ёшлар тарбиясидаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Носириддин Тусийнинг дунёқарашига таъсир этган муҳит ва шу даврда мавжуд бўлган турли келишмовчилик, маданиятни йўқотиш, диний сепаратизм, догматик ғоявий-фалсафий қарашлар таъсирида қолган жамиятда ижтимоий-маънавий парокандаликни барқарорлаштириш мақсадига қаратилган илмий ва маданий фаолиятни жонлантириш, кутубхоналарни асраш ва тиклаш, олимлар ҳаётини сақлаб қолиш, илмий ҳамкорликни ривожлантириш каби ташаббускорлик фаолияти далилланган; 
Носириддин Тусийнинг “Ахлоқи – Носирий” асаридаги ахлоқий идеал ғоясининг тасаввуфий таълимотлар ривожига иймон, сабот, ният, сидқ, тавба ва ихлос тушунчалари орқали қўшган гуманистик таъсири, устоз – шогирд муносабатлари асосида ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, қатъий интизом, илмга рағбат, нафсни тарбиялаш усулларига оид фалсафий-ахлоқий моҳияти очиб берилган; 
Носириддин Тусий маънавий-ахлоқий меросининг фалсафий фикрлар ривожидаги илмга асосий мезон сифатида қараш, мукаммалликка эришувда маънавий, жисмоний ривожланиш, ўз-ўзини танқидий таҳлил этиш, шариат қоидаларига қатъий амал қилиш, ақлий ҳамда нақлий қонунларнинг ҳамда басират аҳли йўлининг аҳамияти “Адаб – ул мутааллимун” ва “Авсоф ул – Ашраф” каби манбалар асосида аниқлаштирилган;
Тусий таълимотидаги “комил инсон” – ахлоқий фаол шахс моделини шакллантиришнинг илм ўрганиш, ҳақиқатга талпиниш, маорифга эришиш каби сифатлари, ҳикмат, шижоат, иффат каби фазилатлар асосида миллатлар ва конфессиялар ўртасида қарама-қаршиликлар, радикализм ва экстремизмни бартараф этиш ҳамда таҳдид ва хатарларга қарши мустаҳкам мафкуравий иммунитетни шакллантириш тамойиллари фалсафий жиҳатдан такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Носириддин Тусий маънавий – ахлоқий таълимотининг ёшлар тарбиясидаги аҳамиятини тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Носириддин Тусийнинг дунёқарашига таъсир этган муҳит ва шу даврда мавжуд бўлган турли келишмовчилик, маданиятни йўқотиш, диний сепаратизм, догматик ғоявий-фалсафий қарашлар таъсирида қолган жамиятда ижтимоий-маънавий парокандаликни барқарорлаштириш мақсадига қаратилган илмий ва маданий фаолиятни жонлантириш, кутубхоналарни асраш ва тиклаш, олимлар ҳаётини сақлаб қолиш, илмий ҳамкорликни ривожлантириш каби ташаббускорлик фаолиятига доир илмий умумлашма ва хулосалардан “Буюк мутафаккир, олим Носириддин Тусийнинг идеал ахлоқ ғояси ва унинг тасаввуфий таълимотлар ривожига гуманистик таъсири, инсонларнинг маънавий ахлоқий тарбиялашдаги устоз – шогирд муносабатлари, қатъий интизом, илимга рағбат, тарбия усуллари юзасидан ёшларни баркамол қилиб шакллантиришга оид масалалар ва “Ахлоқи Носирий” асарида кийиниш маданияти” мавзуидаги маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ўтказишда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 09 июндаги 05-12-10-2843-сон маълумотномаси). Натижада ёш авлодни инсонпарварлик ғояларига садоқат рухида тарбиялашга, жахолатга қарши маърифат, илм ва амал, маънавий барқарорликка эришиш каби профилактика ва тарғибот- ташвиқот ишлар самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатган;
Носириддин Тусийнинг “Ахлоқи – Носирий” асаридаги ахлоқий идеал ғоясининг тасаввуфий таълимотлар ривожига иймон, сабот, ният, сидқ, тавба ва ихлос тушунчалари орқали қўшган гуманистик таъсири, устоз – шогирд муносабатлари асосида ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, қатъий интизом, илмга рағбат, нафсни тарбиялаш усулларига оид фалсафий-ахлоқий моҳиятига оид янгилик ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020-2021 йилларда ўтказилган тарғибот фаолияти, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йилдаги чора-тадбирлар дастури IV. “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” 169-банди “Камалак юлдузлари”, “Йилнинг энг фаол ёшлар етакчиси”, “Йил сардори”, “Талабалар фестивали”, “Интеллектуал ўйинлар” ҳафталиги, “Йил талабаси” кўрик-танлов ва мусобақаларни ташкил этишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 14 июндаги 03/08-744-сон маълумотномаси). Натижада, ёш авлодни гуманистик қадриятларга садоқат руҳида тарбиялашга, миллий давлатчилигимиз тарихини ўрганишга, аждодларимиз бой маънавий меросига ҳурматни шакллантиришга, умуминсоний тамойилларни чуқур ўрганишга хизмат қилган;
Носириддин Тусий маънавий-ахлоқий меросининг фалсафий фикрлар ривожидаги илмга асосий мезон сифатида қараш, мукаммалликка эришувда маънавий, жисмоний ривожланиш, ўз-ўзини танқидий таҳлил этиш, шариат қоидаларига қатъий амал қилиш, ақлий ҳамда нақлий қонунларнинг ҳамда басират аҳли йўлининг аҳамияти “Адаб – ул мутааллимун” ва “Авсоф ул – Ашраф” каби манбалар асосида аниқлаштирилганлигига оид янгилик ва хулосалардан давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги РZ-2017-0930223-рақамли “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш” (2018-2020 йй) мавзуидаги амалий грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Фарғона давлат университетининг 2021 йил 24 сентябрдаги 01-2762-сон маълумотномаси). Натижада, амалий лойиха олдига қўйилган вазифаларни самарали бажаришга, ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган услубий тавсияларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
Тусий таълимотидаги “комил инсон” – ахлоқий фаол шахс моделини шакллантиришнинг илм ўрганиш, ҳақиқатга талпиниш, маорифга эришиш каби сифатлари, ҳикмат, шижоат, иффат каби фазилатлари асосида миллатлар ва конфессиялар ўртасида қарама-қаршиликлар, радикализм ва экстремизмни бартараф этиш ҳамда таҳдид ва хатарларга қарши мустаҳкам мафкуравий иммунитетни шакллантириш тамойилларига доир янгилик ва хулосалардан, назарий тавсиялар ва амалий таклифлардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом Бухоро”, “Ўзига ўхшайди ўзбек”, “Тил – миллат кўзгуси” бир қатор кўрсатувларда унумли фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 01 июлдаги 1/177-сон маълумотномаси). Натижада ёшларда тинчлик ва барқарорликка таҳдид солувчи турли ғоявий мавкуравий хуружларга қарши миллий ва умуминсоний қадрятларнинг шаклланиши, аждодларимиз меросига ҳурмат туйғусини шакллантириш, маънавий камолотга эришишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish