Sayt test rejimida ishlamoqda

Акабирова Лола Хусейновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Майдалаш технологик жараёнининг компьютер моделини ишлаб чиқиш ва оптимал аппаратни танлаш», 02.00.16 – Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т1529.
Илмий раҳбар: Баракаев Нусратилла Раджабович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Курбонов Жамшед Мажидович, техника фанлари доктори, профессор; Жумаев Қаюм Каримович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши мухандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: шебень мисолида майдалаш технологик жараёнининг компьютер моделини ишлаб чиқиш ва оптимал аппаратни танлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қаттиқ материалларни майдалаш объектининг тизимли таҳлили ўтказилган ва унинг кўп босқичли иерархик структураси ишлаб чиқилган;
қаттиқ материаллар (шебень) ни майдалаш жараёнида қаттиқ фаза ҳажмининг ҳамда қаттиқ материалларнинг майдаланиш концентрацияси ўзгаришини  тавсифловчи  математик модель ишлаб чиқилган; 
майдалаш жараёнини моделлаштириш ва ҳисоблашда аппаратнинг ишчи зонасини квази аппаратлар  ёрдамида ифодалаш асосланган; 
майдалаш жараёнини ҳисоблашда майдаланган маҳсулот концентрациясининг аппарат баландлиги бўйича ўзгариши аниқланган;
шебенни оптимал майдалаш жараёнининг ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Шебенни майдалаш жараёнини амалга оширишда икки ячейкали зонадан ташкил топган қурилмани қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
икки ячейкали зонадан ташкил топган майдалаш аппарати Бухоро вилояти “BUXOROTOSH” МЧЖ хорижий корхонасида амалиётга жорий этилган (“BUXOROTOSH” МЧЖ ХКнинг 2021 йил 11 октябрдаги 8-сон маълумотномаси). Натижада, кичик фракцияли (0-5 мм ли) шебен қуми ишлаб чиқаришни 10 фоизга ошириш имконини берган;
шебеннинг ҳар хил фракциясини ишлаб чиқишга мўлжалланган майдалаш қурилмаси “BUXOROTOSH” МЧЖ хорижий корхонасида амалиётга жорий этилган (“BUXOROTOSH” МЧЖ ХКнинг 2021 йил 11 октябрдаги 8-сон маълумотномаси). Натижада, қурилиш объектлари учун ўлчами 5-20 мм бўлган шебен фракциясини ишлаб чиқиш ва шебеннинг яссилик кўрсатгичини яхшилаш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish