Sayt test rejimida ishlamoqda

Атоева Гулҳаё Рахмоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маиший чиқиндихона атрофида тарқалган тупроқларнинг ифлосланиш ҳолати ва унумдорлик кўрсаткичларининг ўзгариши (Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги чиқиндихона мисолида)», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/В622.
Илмий раҳбар: Жаббаров Зафаржон Абдукаримович, биология фанлари доктори, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, РhD.03/30.12.2019.В.05.03.
Расмий оппонентлар: Парпиев Ғофуржон Тохирович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Шадиева Нилуфар Искандаровна, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган маиший чиқиндихона атрофида тарқалган суғориладиган типик бўз тупроқларнинг ифлосланиш ҳолати ва ифлосланишнинг тупроқ хоссаларига таъсирини аниқлаш, унумдорлик кўрсаткичларини ўзгаришини очиб бериш ҳамда муҳофаза, ифлосланиш, фон ҳудудларини белгилаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғориладиган типик бўз тупроқлар минтақасида илк бор маиший чиқиндихона таъсирида кимёвий ифлосланишни ҳудудлар (муҳофаза, ифлосланиш, фон) ҳамда тупроқ қатламлари бўйича фарқлари илмий асосланган;
тупроқларнинг кимёвий ифлосланишида шамол ва инсон омилининг таъсир этиш механизми аниқланган;
суғориладиган типик бўз тупроқларнинг кимёвий, физикавий, агрокимёвий ва биологик хоссаларига маиший чиқиндихона таъсирида пайдо бўладиган кимёвий ифлословчи моддаларнинг таъсир этиши аниқланган;
илк бор тадқиқот ҳудуди тупроқларининг органик таркиби аниқланган ва углерод миқдорининг ўзгариши, техноген углероднинг пайдо бўлиши, унинг тупроқ унумдорлигига таъсири исботланган;
тупроқларнинг ифлосланиши натижасида унумдорлик кўрсаткичларининг ўзгаришини белгиловчи мос коэффициентлар аниқланган ва илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги маиший чиқиндихона атрофида тарқалган суғориладиган типик бўз тупроқларнинг ифлосланиши ва тупроқ унумдорлик кўрсаткичларининг ўзгариши бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
маиший чиқиндихона атрофида тарқалган суғориладиган типик бўз тупроқларнинг ҳажм оғирлиги, структуралиги, ғоваклиги, микроорганизмлар миқдори, ферментлар фаоллиги, органик ва антропоген углерод миқдорини ўзгариши бўйича маълумотлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2021 йил 16 декабрдаги 02/022-5082-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқ унумдорлигини баҳолаш имконини берган;
маиший чиқиндихона атрофидаги тупроқлар учун муҳофаза, ифлосланиш ва фон ҳудудлари чегараси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2021 йил 16 декабрдаги 02/022-5082-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқларнинг ифлосланиш ҳолати, тупроқ унумдорлигининг мос кўрсаткичлари ва коэффициентларини аниқлаш имконини берган;
маиший чиқиндихона атрофидаги тупроқлар унумдорлик кўрсаткичлари ва коэффициентлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2021 йил 16 декабрдаги 02/022-5082-сон маълумотномаси). Натижада, маиший чиқиндихона атрофидаги тупроқларда қишлоқ хўжалик экинлари уруғларининг унувчанлигини 7 фоизга ортишига имкон берган ва улардан қишлоқ хўжалигида самарали фойдаланиш учун асос бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish