Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадирова Нафисахон Баннобовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ёғ-мой саноати дисперс мойли чиқиндилари асосида ювиш воситаларини ишлаб чиқариш технологияси», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Т2063.
Илмий раҳбар: Абдурахимов Ахрор Анварович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Улуғ Каримович, техника фанлари доктори, профессор; Бухоров Шухрат Бўриевич, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ёғ-мой саноати иккиламчи хомашёлари ва дисперс мойли чиқиндилари асосида техник ювиш воситалари олиш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёғ-мой корхоналари чиқиндиларининг таркибида, яъни дисперс мойли чиқинди таркибида қимматли ёғли компонентларнинг ва гидратация жараёнида чиқадиган оқава сувлар таркибида эмульгаторлик хоссасига эга фосфолипидлар миқдори ювиш воситаси олишга етарлилиги асосланган;
дисперс мойли чиқинди минераллари табиатини (бентонит, каолин ва бошқалар) ювиш воситаларининг ювиш ва кўпикланиш қобилиятига таъсир қилиши аниқланган;
мазсимон ювиш воситаси олиш учун дисперс мойли чиқиндидан 5%, пастасимон ювиш воситаси учун эса 10% етарли эканлиги, чиқинди миқдорини янада ошириш натижасида ювиш воситаларининг ювиш ва кўпикланиш қобилиятини пасайишига олиб келиши аниқланган;
ювиш воситаси контцентрациясининг ортиши билан эритманинг сирт таранглиги камаяди, бу эса босқичма-босқич ўзгаришларга олиб келади ва 0,02-0,04% концентрацияда тўғри чизиқ ҳосил бўлиши билан мицелла ҳосил бўлишининг критик концентрациясига (МКК) ўтиши исботланган;
ёғ-мой корхоналари хом-ашёси ва чиқиндилари асосида мазсимон, пастасимон маиший техник ювиш воситаларини олишнинг технологик тизими ишлаб чиқилган ҳамда техник иқтисодий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ёғ-мой саноати дисперс мойли чиқиндилари асосида ювиш воситаларини ишлаб чиқариш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ёғ-мой саноати хом-ашёси ва чиқиндилари асосида мазсимон ювиш воситаси олиш технологияси Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг «2022-2023 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2022 йил 22 февралдаги КС/3-166-сон маълумотномаси). Натижада, икки баравар арзон табиий маҳсулотлардан маиший техник ювиш воситаси олиш имконини беради;
ёғ-мой саноати хомашёси ва чиқиндилари асосида пастасимон ювиш воситаси олиш технологияси Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг «2022-2023 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2022 йил 22 февралдаги КС/3-166-сон маълумотномаси). Натижада, ёғ-мой корхоналри чиқиндиларини утилизация қилиш ва янги ювиш воситаси олиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish