Sayt test rejimida ishlamoqda

Сидаметова Зайнаб Энверовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): ««Флегмен» тинчлантирувчи йиғмаси асосида дори воситаларини ишлаб чиқиш ва стандартлаш», 15.00.02 - Фармацевтик кимё ва фармакогнозия (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1. DSc /Far23.
Илмий маслаҳатчи: Олимов Немат Каюмович, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.04/30.12.2019.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Тиллаева Гулнора Урунбаевна, техника фанлари доктори, профессор; Матчанов Алимжон Давлатбоевич, кимё фанлари доктори, профессор; Бобаев Исомиддин Давронович, кимё фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика  илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: «Флегмен» седатив йиғмаси асосида дори воситаларини ва биологик фаол қўшимчани стандартлаштириш, кейинчалик уларни соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилиш учун тавсия қилишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда ўсадиган доривор ўсимликлар асосида илк бор мўътадил таркибли тинчлантирувчи препаратлар ишлаб чиқилган;
«Флегмен» йиғмасидан олинган суюқ экстракт, сироп ва настойканинг флавоноидлар, аминокислоталар, макро- ва микроэлементлар каби биологик фаол моддалари аниқланган;
суюқ экстракт ва сироп дори шакллари таркибидаги флавоноидларнинг миқдорий таҳлили учун юқори самарали суюқлик хроматография усули ишлаб чиқилган;
«Флегмен» йиғмасидан олинган суюқ экстракт, сироп ва настойка таркибидаги биологик фаол моддаларнинг миқдорини аниқлаш учун спектрофотометрик усул ишлаб чиқилган;
суюқ экстракт ва сироп дори шакллари таркибидаги глицирризин кислота миқдорини аниқлаш учун юқори самарали суюқлик хроматографияси ишлаб чиқилган;
маҳаллий доривор ўсимликлар асосида ишлаб чиқилган «Фитофлегмен» БФҚ учун белгиланган сифат меъёрлари аникланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
«Флегмен» тинчлантирувчи йиғмаси асосида дори воситаларини ишлаб чиқиш ва стандартлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Флегмен» суюқ экстракти учун вақтинча фармакопея мақоласи «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК томонидан тасдиқланган (ВФМ 42 Ўз-4546-2021). Натижада, маҳаллий седатив дори воситаларнинг ассортиментини кенгайтириш имконини берган;
«Флегмен» сиропи учун вақтинча фармакопея мақоласи «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК томонидан тасдиқланган (ВФМ 42 Ўз-4547-2021). Натижада, тинчлантирувчи таъсирга эга суюқ дори препаратларнинг ассортиментини кенгайтириш имконини берган;
«Флегмен» суюқ экстракти (DV/M 03811/05/21) ва «Флегмен» сироп (DV/M 03812/05/21) тинчлантирувчи таъсирга эга дори воситаларни рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномалари олинган ва улар тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат берилган. Натижада ушбу дори воситалари «SORB-TEH» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган;
«Фитофлегмен» биологик фаол қўшимчаси учун Техник шартлар (Тs 02026972-004:2022) ҳамда уни ишлаб чиқариш бўйича Технологик йўриқнома тасдиқланган (ТИ 02026972-004:2022). Натижада «SORB-TEH» МЧЖ махаллий фармацевтика корхонасида тинчлантирувчи таъсирга эга фильтр пакетчали чойлар шаклидаги «Фитофлегмен» биологик фаол қўшимчани ишлаб чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish