Усмонов Камол Хошим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек халқи маънавий-ахлоқий меросида ҳарбий ватанпарварлик ғояларининг талқини», 09.00.02–Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (этика) (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Fal27.
Илмий раҳбар: Маҳмудова Гули Тилабовна фалсафа фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Қорабоев Усмон Ҳосилович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Абилов Ўрол Муродович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек халқи маънавий-ахлоқий меросида ҳарбий ватанпарварлик ғояларининг ривожланиш тенденцияларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ватанпарварликнинг фалсафий-ахлоқий, ижтимоий-маънавий моҳиятига доир концептуал қарашлар асосида ватанпарварликни мустаҳкамловчи (рационал, прагматик) ва аксинча, уни емирувчи (девиантлик, маргиналлашув, люпенлашув, космополитик) омил ва ёндашувлар асосланган;
«ўзбек халқи миллий қаҳрамонларининг ҳарбий ватанпарварлик» феномени ҳамда миллий-ахлоқий идеални шакллантиришнинг гносеологик ва аксиологик хусусиятлари тизимли-функционал тамойил асосида очиб берилган;
ҳарбий ватанпарварликни миллий қадриятлар асосида ривожлантириш орқали жамиятда маънавий барқарорликни таъминлашнинг механизмлари такомиллаштирилган;
ўзбек халқининг маънавий-ахлоқий мероси асосида ёшларда ҳарбий ватанпарварликни шакллантиришга қаратилган педагогик-психологик детерминантлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек халқи маънавий-ахлоқий меросида ҳарбий ватанпарварлик ғояларининг талқини бўйича ишлаб чиқилган фалсафий-ахлоқий таклифлар асосида:
ватанпарварликнинг фалсафий-ахлоқий, ижтимоий-маънавий моҳиятига доир концептуал қарашлар асосида ватанпарварликни мустаҳкамловчи ва емирувчи омил ва ёндашувлар, «ўзбек халқи миллий қаҳрамонларининг ҳарбий ватанпарварлик» феномени ҳамда миллий-ахлоқий идеални шакллантиришнинг гносеологик ва аксиологик хусусиятларига оид таклифлардан Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг 2016 йил 9 декабрдаги 02-03/392-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши ёшларда Ватанга бўлган муҳаббат туйғусини, юксак ахлоқий фазилатларни шакллантиришга ҳамда ватанпарварлик ва ҳарбий ватанпарварликни мақсадли ва тизимли ташкил этишга хизмат қилган;
ҳарбий ватанпарварликни миллий қадриятлар асосида ривожлантириш орқали жамиятда маънавий барқарорликни таъминлашнинг самарали механизмлари ҳамда ўзбек халқининг маънавий-ахлоқий мероси асосида ёшларда ҳарбий ватанпарварликни шакллантиришга доир таклифлардан Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгашининг 2016 йил 14 декабрдаги 01-717-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга қўлланилиши ҳарбий ватанпарварлик мафкураси ахлоқий асосларини мустаҳкамланиши, мамлакатимиз фуқароларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг самарали тизимини яратиш имконини берган.