Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамбердиев Достонбек Усмонжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ширинмиядан халқ табобати учун биологик фаол товарлар олиш ва уларни синфлаш», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 14.00.41 – Халқ табобати (кимё фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/К480.
Илмий раҳбарлар: Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор; Исаев Юсуф Тожимаматович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/29.10.2021.К.60.05.
Расмий оппонентлар: Лутфулин Қахрамон Лутфуллаевич, кимё фанлари доктори, профессор; Дехқонов Рахматулла Султонович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ширинмия илдизи ва айрим доривор ўсимликлар асосида биологик фаол қўшилма яратиш, уларнинг кимёвий таркиби ва хусусиятларини аниқлаш ҳамда кимёвий таркиби асосида ТИФ ТН бўйича янги код рақамлари ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ширинмия (Glycyrrhiza glabra) илдизи асосида анемия касаллигини даволаш ва олдини олиш ҳусусиятига эга бўлган “GEMOPLUS” озиқ-овқат қўшилмаси яратилган;
“GEMOPLUS” озиқ-овқат қўшилмаси таркибидан ажратиб олинган биологик фаол моддаларнинг кимёвий таркиби замонавий методлар ёрдамида аниқланган;
ширинмия илдизи асосида олинган “GEMOPLUS” номли озиқ-овқат қўшилмасини биологик фаоллиги тoксико-гигиеник кузатув натижалари билан исботланган. 
ширинмия илдизи асосида олинган “GEMOPLUS” номли биологик фаол озиқ-овқат қўшилмасига кимёвий таркиби асосида ТИФ ТН бўйича товар кодлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ширинмия (Glycyrrhiza glabra) илдизи ва айрим доривор ўсимликлар асосида БФҚ яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Андижон вилоятидаги “VITABIOTIK” ҳусусий корхонасида “GEMOPLUS” озиқ-овқат қўшилмасини ишлаб чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаш тизими томонидан мувофиқлик сертификати олинган (UZ.SMT.01.0007.66806862, 2021й., Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология хулосаси, №360006). Натижада, мазкур озиқ-овқат қўшилмасини талаб даражасида идентификациялаш имконини берган.
“GEMOPLUS” озиқ-овқат қўшилмаси учун ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича “таркибида глицирризин кислотаси, пиридоксин, рибофлавин, тиамин, B1, B12, B2, PP витаминлар сақловчи доривор ўсимликлар ёки уларнинг айрим қисмларидан тайёрланган табиий озиқ-овқат қўшилмалари” учун – 1212 3000 02 халқаро код рақами давлат божхона амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 06 февралдаги 1/16-006-сон маълумотномаси). Натижада, шу каби озиқ-овқат қўшилмаларини экспорт ва импорт қилишда улардан ундириладиган бож тўловларини назорат қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish