Sayt test rejimida ishlamoqda

Ходжаниязов Элбек Сардоровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Туризм соҳасини  транспорт хизматлари билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш (Хоразм вилояти мисолида)”, 08.00.17-Туризм вa мeҳмoнхoнa фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Iqt1861.
Илмий раҳбар: Салаев Санъатбек Камилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Навруз-Зода Бахтиёр Негматович, иқтиcодиёт фанлари доктори, профессор; Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот:  Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақанинг туристик хизматлар соҳасида транспорт таъминотини такомиллаштириш механизмлари ва устувор йўналишларини аниқлаш бўйича илмий-амалий тавсия ва таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Туризм хизматлари бозорида транспорт таьминотини ривожлантиришни асослашда “транспорт хизматлари” ва “туристик транспорт хизматлари” тушунчалари, сайёҳларни ташрифига таъсир этувчи эндоген ва эгзоген омилларни эътиборга олган ҳолда уларнинг илмий- назарий таърифи такомиллаштирилган.    
Хоразм вилояти туризм соҳасида транспорт хизматларини такомиллаштиришда транспорт логистикаси тузилмасини хизматларининг сифат параметрларини “Муҳимлик-қониқиш” модели орқали аниқлаш учун Туризм ва транспорт соҳасини мувофиқлаштириш Кенгаши тузиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
минтақада туризм соҳасини ривожлантиришда  транспорт тизимини ва транспорт кластерини молиявий қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантиришда транспорт хизматларининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Туризм соҳасини  транспорт хизматлари билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Туризм соҳасини транспорт хизматлари билан таьминлашни такомиллаштириш механизмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида: Туризм хизматлари бозорида транспорт таьминотини ривожлантиришни асослашда “транспорт хизматлари” ва “туристик транспорт хизматлари” тушунчалари, сайёҳларни ташрифига таъсир этувчи  эндоген ва эгзоген омилларни эътиборга олган ҳолда уларнинг илмий- назарий таърифи такомиллаштирилган. (Ўзбeкистон Рeспубликaси Туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил  21 январдаги 03-17-01/469- сон мaълумoтнoмaси). Мазкур таклифнинг амалиётда қўлланилиши минтақада сайёҳларни ташрифига таъсир этувчи  эндоген ва эгзоген омиллар эътиборга олиниб туризм транспорт инфратузилмасини янада яхшилашга қаратилган самарали усулларини ишлаб чиқиш имконини берган. 
Хоразм вилояти туризм соҳасида транспорт хизматларини такомиллаштиришда транспорт логистикаси тузилмасини хизматларининг сифат параметрларини “Муҳимлик-қониқиш” модели орқали аниқлаш учун Туризм ва транспорт соҳасини мувофиқлаштириш Кенгаши тузиш юзaсидaн aсoслaнгaн тaклифлaр Ўзбeкистон Рeспубликaси Туризм ва спорт вазирлиги aмaлиётигa жoрий этилгaн (Ўзбeкистон Рeспубликaси Туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 21 январдаги 03-17-01/469-сон мaълумoтнoмaси). Ушбу таклифнинг амалиётда қўлланилиши минтақада сайёҳларнинг транспорт хизматларидан қониқиш даражасига таъсир этувчи омилларни самарали ва тезкор тарзда аниқлашга ҳамда мавжуд туризм транспорт инфратузилмасини инновацион ёндашувлар негизида барқарорлаштиришнинг энг оптимал усулларини асослашга имкон берган. 
минтақада туризм соҳасини ривожлантиришда  транспорт тизимини ва транспорт кластерини молиявий қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш юзaсидaн тaклифлaр Ўзбeкистон Рeспубликaси Туризм ва спорт вазирлиги aмaлиётигa жoрий этилгaн (Ўзбeкистон Рeспубликaси Туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил  21 январдаги 03-17-01/469-сон мaълумoтнoмaси). Ушбу тaклифлaрнинг амалиётга қўллaш натижасида туризм соҳасида турли хил транспорт сервисларини ўзида жамлаган яхлит рақамли ахборот тизими орқали транспорт хизматлари сифати ва самарадорлигини янада такомиллаштиришга эришилган. 
Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантиришда транспорт хизматларининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш асосидаги илмий тaклифлaр Ўзбeкистон Рeспубликaси Туризм ва спорт вазирлиги aмaлиётигa жoрий этилгaн (Ўзбeкистон Рeспубликaси Туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 21 январдаги 03-17-01/469-сон мaълумoтнoмaси). Мaзкур натижалар минтақада туризм соҳасини тезкор суръатлар билан ривожлантириш, халқаро туризм қамровини кенгайтиришга ҳамда иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратилган манзилли дастурлар ва лойиҳалар ишлаб чиқишда муҳим илмий-прагматик аҳамиятга эга.

Yangiliklarga obuna bo‘lish