Sayt test rejimida ishlamoqda

Гафурова Азизахон Фатиховнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Совершенствование учёта и аудита финансовых результатов», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит» (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Iqt1810.
Илмий раҳбар: Тўйчиев Алишер Жўраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Абдуғофур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади молиявий натижалар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
асосий воситаларни ва номоддий активларни қайта баҳолашдан даромад/харажатлар, дивидендлар кўринишидаги даромадларни ҳисобга олган ҳолда акциядорлик жамиятлари учун «Ялпи даромад тўғрисидаги» ҳисобот шакли таклиф этилган;
молиявий натижалар ахборотнинг ишончлилиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида ҳисоб сиёсатига 9431 – «Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетиши бўйича харажатлар» ишчи счётини киритиш таклиф этилган;
акциядорлик жамиятларида назорат рискини камайтириш, молиявий натижалар ички аудит ва далилларнинг ишончлилик даражасини аниқлаш, ва самарали амалга оширилганлигини баҳолаш имконини берувчи ички назорат сўровномасида «инсон омили» кўрсаткичини киритиш таклиф этилган;
молиявий натижалар аудитига молиявий фаолиятга масъул ходимлар учун яратилган иш муҳитини фаолият самарадорлигига таъсирини ўрганиш талаби амалини киритиш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Молиявий натижалар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
асосий воситаларни ва номоддий активларни қайта баҳолашдан даромад/харажатлар, дивидендлар кўринишидаги даромадларни ҳисобга олган ҳолда акциядорлик жамиятининг молиявий натижаси тўғрисида тўлиқ маълумот бериш учун «Ялпи даромад тўғрисидаги» ҳисобот шаклини жорий этиш бўйича таклиф, бухгалтерия ҳисоботларини тузишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 19 апрелдаги 06/04-32/1162-сон маълумотнома). Натижада, акциядорлик жамиятларининг даромадлари ва харажатларининг тўлиқ таркиби тўғрисида батафсил маълумотларни ошкор қилишга, шунингдек, бошқа ялпи даромадларни ҳисобга олиш орқали ялпи даромад тўғрисида тўлиқ маълумотлар тўплашга имкон берган;
молиявий натижалар ахборотнинг ишончлилиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида бухгалтерия ҳисобида 9431 – «Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетиши бўйича харажатлар» ишчи счётидан фойдаланиш бўйича таклифи «Тошкентдонмаҳсулотлари» акциядорлик жамияти ҳисоб сиёсатини шакллантиришда қўлланилган («Тошкентдонмаҳсулотлари» акциядорлик жамияти томонидан 2022 йил 25 февралдаги 4/90-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга қўлланилиши натижасида, харажатлар таркибини батафсил таҳлил қилиш, харажатларнинг энг катта моддаларини аниқлаш, шунингдек, молиявий натижалар тўғрисида ишончли маълумотларни олиш имконини берган;
акциядорлик жамиятларида назорат рискини камайтириш, молиявий натижалар ички аудит ва далилларнинг ишончлилик даражасини аниқлаш, ва самарали амалга оширилганлигини баҳолаш имконини берувчи ички назорат сўровномасида «инсон омили» кўрсаткичини киритиш таклифи «Тошкентдонмаҳсулотлари» акциядорлик жамияти ички аудит хизмати томонидан қабул қилинган («Тошкентдонмаҳсулотлари» акциядорлик жамияти томонидан 2022 йил 25 февралдаги 4/90-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси аудиторлар Палатасининг 2022 йил 3 февралдаги 5-сон маълумотномалари). Натижада, ички аудит жараёнида сўровномадан фойдаланиш, текшириш жараёни тезлигини оширган, аудит давомида далилларни тўплаш учун сўровномадан фойдаланиш, харажатларни, вақтни ва назорат рискини камайтириш, шунингдек, ички аудит сифатини яхшилаш имконини берган;
молиявий натижалар аудитига молиявий фаолиятга масъул ходимлар учун яратилган иш муҳитини фаолият самарадорлигига таъсирини ўрганиш талаби амалини киритиш таклифи «Тошкентдонмаҳсулотлари» акциядорлик жамияти томонидан ички аудит текширувини ўтказишда қўлланилган («Тошкентдонмаҳсулотлари» акциядорлик жамияти томонидан 2022 йил 25 февралдаги 4/90-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси аудиторлар Палатасининг 2022 йил 3 февралдаги 5-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, молиявий натижаларни ички аудитнинг ишлаб чиқилган режаси ва дастури ёрдамида асосий эътибор ва кучни энг муаммоли моддаларни текширишга йўналтириш ва текшириш учун ажратилган вақтдан унумли фойдаланиш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish