Sayt test rejimida ishlamoqda

Сираджев Илхом Тохировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Умумий ўрта таълим ташкилотлари мактаб директорларининг молиявий фаолиятини такомиллаштириш», 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped2050.
Илмий раҳбар: Шарифходжаев Усман Улфатович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий тадқиқот институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти, DSc.28/30.12.2019.Ped.68.01.  
Расмий оппонентлар: Рахманкулова Наргиз Хаджиакбаровна, педагогика фанлари доктори, профессор; Назарова Фотима Хакимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим ташкилотлари директорларининг молиявий фаолиятини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқ таълими муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш механизмлари директор жамғармаси фаолиятига жамоатчилик (кузатув кенгаши) назоратига асосланган ташқи мониторинг инструментини киритиш асосида такомиллаштирилган;
мактаб директорларининг таълим сифатига жавобгарлик ва мулкий эгалик ҳисси шаклланганлик даражасини аниқлаш мезонлари мактабларнинг молиявий фаолияти ва таълимий натижаларнинг директорнинг молиявий фаолияти самарадорлигига нисбатан ўзаро корреляциясига асосланган баҳолаш кўрсаткичларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим ташкилотлари директорларининг молиявий фаолияти самарадорлигини ошириш механизмлари харажатларни мактабнинг таълим сифатига қаратилган ҳар йиллик мақсадли кўрсаткичларига эришишда самарали режалаштириш ва директорнинг молиявий ресурсларни эркин тасарруф этиш ваколатига асосланган оптималлаштириш дастурини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
мактаб директорларининг таълим муассасасини бошқаришдаги функционал вазифаларига қўйиладиган малака талаблари қўшимча молиявий ресурсларни ҳудудий ўзига хосликни инобатга олган ҳолда аниқлай олиш кўникмаси шакллангани талабини киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим ташкилотлари директорларининг молиявий фаолияти самарадорлигини ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
халқ таълими тизими раҳбарларининг молиявий бошқарув фаолиятида шаффофлик, очиқлик ҳамда ҳисобдорлик тамойилларини жорий этиш мақсадида директор жамғармаси фаолиятини жамоатчилик (кузатув кенгаши) назоратига асосланган ташқи мониторинг инструменти жорий этишига оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2019 йил 11 майдаги буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги Намунавий Низом”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 10 февралдаги 03-03/1-385-сон маълумотномаси). Натижада, халқ таълими муассасаларининг молиявий фаолияти ҳисобдорлиги ва шаффофлигини назоарт қилувчи Кузатув Кенгаши ҳуқуқ ва ваколатлари аниқлаштирилган ва тасдиқланган;
мактаб директорларининг таълим сифатига жавобгарлик ва мулкий эгалик ҳисси шаклланганлик даражасини аниқлашнинг такомиллаштирилган мезонлардан “Умумий ўрта таълим ташкилотлари раҳбарларини сертификациялаш тўғрисида Низом” лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 10 февралдаги 03-03/1-385-сон маълумотномаси). Натижада, амалда фаолият юритаётган мактаб директорларини менежерлик касбий фаолиятини сертификациялашда молиявий компетентлиги шаклланганини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган.
мактабларда умумий ўрта таълим сифатини ошириш мақсадида мактаб харажатларини мактабнинг таълим сифатига қаратилган мақсадли кўрсаткчиларига эришишда мақсадли режалаштириш ва директорнинг молиявий ресурсларни эркин тасарруф этиш ваколатини бериш ҳамда шу асосда харажатларни доимий оптималлаштириш дастурини жорий этиш орқали мактаб директорларининг молиявий фаолияти самарадорлигини ошириш механизмлари такомиллаштирилиши асослаб берилган (Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 10 февралдаги 03-03/1-385-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 343-сон қарори лойиҳасига Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш бўйича бир нечта норматив асослар киритилган;
халқ таълими тизими умумий ўрта таълим ташкилотлари раҳбарларининг бошқарув фаолиятида молиявий компетентлигига қўйиладиган талаблардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сон Қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом” лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 10 февралдаги 03-03/1-385-сон маълумотномаси). Натижада, Халқ таълими тизимидаги ташкилотларда бюджетдан ташқари жамғариладиган маблағларни шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича механизм ҳамда Халқ таълими муассаса ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш схемаси жорий этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish