Sayt test rejimida ishlamoqda

Киямов Асрор Зиядуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Разработка и обоснование параметров катка-гребнеобразователя”, 05.07.01 - Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Т2317
Илмий  раҳбар: Норчаев Даврон Рустамович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.06.2020.T.111.02 
Расмий оппонентлар: Равшанов Ҳамроқул Амирқулович, техника фанлари доктори; Таштемиров Бекзод Равшанбекович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “BMKB-Agromash” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади эластик чивиқли ғалтак-пушта-ҳосилқилгични ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш ҳисобига пушталарни тайёрлаш сифатини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
пушталарни экишга тайёрлайдиган эластик чивиқлар билан жиҳозланган ғалтак-пуштаҳосилқилгичнинг конструктив схемаси кесакларни интенсив майдаланиши ва пушта шакли ҳисобга олиниб ишлаб чиқилган;
ғалтак-пуштаҳосилқилгичнинг параметрлари агротехник талабларга асосан тупроқ кесакларини майдалаш ва пушта ҳосил қилиш шартидан келиб чиққан ҳолда аниқланган;
ғалтак-пуштаҳосилқилгич эластик чивиқларининг тупроқ билан ўзаро таъсири жараёнини таҳлил қилиш ва конструктив параметрларини асослаш имконини берадиган аналитик боғланишлар ғалтак параметрлари, ғалтакка таъсир этувчи тик куч, кесакларнинг физик-механик хоссалари ва агрегатнинг ҳаракат тезлигини ҳисобга олган ҳолда олинган;
пуштаолгич билан ғалтак-пуштаҳосилқилгич орасидаги масофа пуштаолгич қанотидан тушадиган тупроқ зарраларини ғалтак- пуштаҳосилқилгич қисмларига тушмаслигини ҳисобга олган ҳолда асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ғалтак-пуштаҳосилқилгични ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида: 
пушталарни сифатли тайёрлайдиган ғалтак-пуштаҳосилқилгичга Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделига патенти олинган («Ғилдировчи ғалтак-пушта шакллантиргич», № FAP 01662-2021 й.). Натижада пушталарга ишлов бериш учун ғалтак-пуштаҳосилқилгичнинг конструктив схемасини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
такомиллаштирилган ғалтак-пуштаҳосилқилгичга дастлабки талаблар ва техник топшириқ ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 15 декабрдаги 02/023-5080-сонли маълумотномаси). Натижада пушталар экишга сифатли тайёрлайдиган ғалтак-пуштаҳосилқилгични конструкциясини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
ишлаб чиқилган такомиллаштирилган ғалтак-пуштаҳосилқилгичли пуштаолгич Қашқадарё вилояти фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 15 декабрдаги 02/023-5080-сонли маълумотномаси). Натижада далаларни пуштали экишга тайёрлашда ёнилғи сарфи 1,19 бараварга ва эксплуатацион харажатлар 25,02 фоизга камайишига эришилган;
ишлаб чиқилган такомиллаштирилган ғалтак-пуштаҳосилқилгичли пуштаолгичнинг саноат намуналарини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари (техникавий шартлар ва чизмалар) «BMKB-Agromash» АЖ нинг лойиҳалаш жараёнларига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 15 декабрдаги 02/023-5080-сонли маълумотномаси). Натижада параметрлари асосланган ғалтак-пуштаҳосилқилгичли пуштаолгични ишлаб чиқаришнинг имконияти яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish