Sayt test rejimida ishlamoqda

Ермат Шерматовнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғориладиган майдонларнинг шўрланиш даражасини ва маҳсулдорлигини масофадан мониторинг қилиш услубини такомиллаштириш”, 06.01.02-“Мелиорация ва суғорма деҳқончилик”  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.DSc/Т422       Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Якубов Мурат Адилович техника фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.41/30.04.2021.T.131.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: 
Ахмеджонов Дилмурод Ғуломович, техника фанлари доктори, доцент.
Мягков  Сергей  Владимирович, техника фанлари доктори, профессор.
Рахимов Ғиёсжон Нишонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат аграр университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзлаштирилган ерларда тупроқ шўрланишини, пахтанинг морфометрик хусусиятларига асосланиб ва фермер хўжаликларини М1:5000 масштабида суратга олиш асосида тахлиллаш методикасини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғориладиган ерларни (Аэрофотосуръат)AФС ва (Космофотосуръат)КФC асосида ҳар хил турлардаги тупроқларда пахта ҳосилини  башорат қилиш усули такомиллаштирилган;
AФС ва КФC маълумотлар асосида суғориладиган майдонда заҳарли тузлар миқдорини ғўза баргининг юзасига ва ҳосилдорлигига таъсирини баҳолаш усули ишлаб чиқилган;
AФС ва КФС асосида М1: 5000 масштабида фермер хўжаликларининг суғориладиган далаларида тупроқ шўрлиги ва унумдорлиги харитасини тузиш усули ишлаб чиқилган;
дала тажрибасининг тадиқотлари асосида пахтанинг ўсиши ва ривожланишининг такомиллаштирилган статистик β модели яратилган;
корреляция анализ усули асосида ғўзага захарли тузлар таъсирини функционал боғлиқлиги тенгламаси ишлаб чиқилган;
ғўза баргининг қалинлигини ўлчаш асосида тупроқдаги захарли тузларни миқдорини аниқлашнинг экспрес усули ишлаб чиқилган;
шўрланган майдонларининг сув-туз баланси тенгламасини қўллаш асосида шўр ювиш меъёрларининг мақбул ҳисоблаш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суғориладиган майдонларнинг шўрланиш даражасини ва маҳсулдорлигини масофадан мониторинг қилиш услубини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
тупроқнинг шўрланиш харитасини оператив тузиш усуллари Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Хива туман мелиорация бўлимига жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 23декабрдаги HL88443268-сон маълумотномаси). Натижада ерларнинг мелиоратив ҳолатини тезкор баҳолаб, уларни яхшилаш чора-тадбирлари яратилган;
шўрланган ерларда ғўзанинг ўсиши ва ривожланишининг динамик модели Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Шовот туман мелиорация бўлимига жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 23 декабрдаги HL88443268-сон маълумотномаси). Натижада ғўза ҳосилдорлигини тезкор башорат қилиш ва уни ошириш имкони яратилган;
суғориладиган майдон ҳосилдорлигини масофавий ахборот ёрдамида баҳолаш усули Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги Мелиоратив экспедицияга жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 23 декабрдаги HL88443268-сон маълумотномаси). Натижада ғўза ҳосилдорлигини 3-5 ц/га оширишга эришилган;
суғориладиган майдонларни шўрланиш даражасини камайтириш бўйича тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Мелиоратив экспедицияга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 05 ноябрдаги 03/09-3-356-сон маълумотномаси). Натижада суғориладиган майдонидаги шўр доғларни камайтиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish