Sayt test rejimida ishlamoqda

Есемуратов Абдимурат Есемуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри:(илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хўжайли тумани топонимларининг тарихий-лингвистик таҳлили», 10.00.03 – Қорақалпоқ тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2018.3.PhD/Fil547.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:Эназаров Толиб Джуманазарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентлар: Дўсимов Зариббай, филология фанлари доктори, профессор; Абишев Генжебай, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Cамарқанд давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хўжайли туманидаги ер-сув атамаларини монографик асосда маълум ономастик тизимга солиш орқали уларнинг семантик хусусиятлари, ясалиш усуллари ва тузилишини аниқлаш, индикаторларнинг маъновий-тематик турларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хўжайли тумани топонимларнинг  халқнинг тарихи,  маданияти,  ижтимоий муносабатларини ёритувчи лисоний бирлик сифатидаги хусусиятлари очиб берилиб, уларнинг ўзига хос лексик, грамматик моделлари ишлаб чиқилган;
топонимларнинг ономастик конверсия ва лексик-синтактик усуллар орқали ясалиши, аффиксли ва аффикссиз бўлиши, «от+от», «сифат+от», «сон+от» моделларида келиши асослаб берилган; 
топонимлар учун мотив ҳисобланган ва луғавий асос қилиб олинган “жап”, “хожа”, “ушқын”, “таўшан”  каби белги-хусусиятлар ҳамда лисоний бирликлар аниқланган;
“Таслы жап”, “Суўенли”, “Малакайшы”, “Қумбыз” каби топонимларнинг табиий-географик ва ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан семантик хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хўжайли тумани топонимларининг тарихий-лингвистик таҳлилибўйича олинган илмий натижалар асосида:
Хўжайли туманидаги маъноси аниқ бўлмаган жой номларининг этимологияси ва топонимларни этнолингвистик, табиий-географик, ижтимоий-иқтисодий омиллар асосида ажратиш натижалари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012-2016 йилларда бажарилган ФА-Ф1-Г003 рақамли «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши» мавзусидаги лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоғистон гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2021 йил 15 ноябрдаги 346/1-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудуддаги топонимларининг семантик хусусиятларини ўрганиш, ном маънолари, ономастикада топонимларнинг ясалиш усуллари, гап бўлакларига бўлинишини исботлаш бўйича берилган амалий хулосалар илмий манбалар билан бойитилишига хизмат қилган; 
айрим топонимларнинг луғат таркибидаги фонетик ўзгаришлари, имло қоидаларига мос ёзилиши, топонимик индикаторларнинг функционал-семантик хусусиятларига оид илмий натижаларданХўжайли тумани ҳудудидаги сув ҳавзаларининг турлари, табиий-географик хусусиятларини аниқлашда, гидронимларни маъносига кўра тизимлаштиришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Сўв хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 25 августдаги 02/06-3-286-сон маълумотномаси). Натижада, жой номлари, туман, қишлоқ, ер-сув атамаларини расмий ҳужжатларда имло хатоларисиз, адабий тил меъёрлари асосида тўғри ёзилиши таъминланган;
топонимларнинг семантик хусусиятлари, ясалиш усуллари, грамматик тузилиши ва уларнинг компонент таркибига оид олинган назарий хулосалардан географик объект номларининг шаклланишидаги ижтимоий-иқтисодий омиллар, ном беришда локал ҳудудий лексиканинг тутган ўрни, ер-сув атамаларининг ўзгариши, уларнинг тўғри ёзилиши ҳақидаги тавсиялардан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясида «Жаслар ушын», «Тилге итибар – елге итибар» радиоэшиттиришларини тайёрлашда қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2020 йил 14 августдаги 08/02-154-сон маълумотномаси). Натижада, халқнинг ер-сув атамалари ҳақидаги қарашларини бойитиш билан боғлиқ лингвомаданий маълумотлар кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish