Sayt test rejimida ishlamoqda

Матмуратова Рита Захидовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисосолик шифри: «Қорақалпоқ драматургиясида комедиянинг эволюцияси ва жанр хусусиятлари», 10.00.12 – «Қорақалпоқ адабиёти» (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Fil928.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Оразымбетов Қуўанышбай Келимбетович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият курсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Жаримбетов Қурбанбай Қудайназарович, филология фанлари доктори, профессор; Тлеуниязова Гулмира Байниязовна, филология фанлари доктори (PhD).
Етакчи ташкилот иоми: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий ахамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ адабиётида комедиянинг эволюцияси, жанр хусусиятлари ва унинг драматик жанрлар тизимида тутган ўрнини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
қорақалпоқ комедиясининг шаклланиши ва тараққиётига қадимий қўлёзма манбалар, халқ оғзаки ижоди намуналари ва адабий таъсир сингари омиллар сабаб бўлганлиги аниқланган;
замонавий қорақалпоқ комедияси поэтикасида шахснинг ҳаётий фалсафалари ва умуминсоний ғоялар талқини етакчилик қилаётгани ва мазкур жанр таркибида интермедия, фарс, юмористик, сатирик, трагикомедик турларнинг мавжудлиги исботланган;
комедик асарларда сюжет ва композиция тузишда индивидуаллик ҳамда ноанъанавий тасвирдаги ўзига хослик афиша, парда, шароит ва ҳаракат экспозицияси, сўзлар тизими, саҳна орти товушлари, драматик муқаддима ҳамда ечимнинг бадиий хусусиятлари очиб берилган; 
қорақалпоқ комедияларидаги конфликтнинг бадиий функциясида шахс ва ижтимоий ҳаётнинг зиддиятлари ботиний фожиа, мағлубиятда шахснинг маънавий камолоти ҳамда зафарияти тажассум топганлиги очиб берилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ комедиясининг эволюцияси ва жанр хусусиятларини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида: 
қорақалпоқ комедиясининг тараққиёт босқичларининг даврлаштирилиши ва жанрий таснифи бўйича илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган  Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, ГОО2 рақамли «Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ қилиш» (2012-2016 йй.) фундаментал тадқиқот ишларида фойдаланилган (Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 30 сентябрдаги 266-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ комедиясининг қорақалпоқ адабиётшунослигида ўрганилиш ҳолати бўйича маълумотлар такомиллаштирилган, қорақалпоқ адабиётшунослигининг комедия жанри бадиий-эстетик хусусиятларига боғлиқ илмий-назарий маълумотлар билан бойишига асос бўлган;
конфликт ва ремарканинг комедия жанр табиатидаги бадиий-эстетик вазифалари ҳақидаги илмий хулосалардан Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ташкил этилган ёш ижодкорлар семинарларига татбиқ этилган (Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг 2021 йил 22 октябрдаги 128-сон маълумотномаси). Натижада, комедия жанрининг поэтик табиати ёш ижодкорларнинг комедия ёзиш иқтидорини шакллантиришига асос бўлган;
комедия жанрини мавзувий гуруҳларга ажратиш ҳамда комедик асарларда сюжет ва композициянинг бадиий бирликлари ҳақидаги илмий хулосалардан «Қорақалпоғистон» радиоканалининг «Хайрли тонг», «Таълимда реформа» эшиттиришларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2021 йил 10 июндаги 01-02/296-сон маълумотномаси). Натижада, ёш авлоднинг бадиий қизиқувчанлигини янада кучайтириш ва китобхонлик маданиятини ўстиришда, уларни ватанпарварлик, миллий ғурур руҳида тарбиялашда, миллий ўзликни англашида амалий аҳамият касб этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish