Sayt test rejimida ishlamoqda

Азимов Жуманазар Турғуновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хитозан полимерининг реакцияга мойиллигини конденсацияланган муҳитлардаги молекуляр механизмлари», 01.04.06–Полимерлар физикаси, 02.00.12–Нанокимё, нанофизика ва нанотехнология (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/FM26.

Илмий раҳбар: Оксенгендлер Борис Леонидович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Полимерлар кимёси ва физикаси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Полимерлар кимёси ва физикаси институти, DSc.27.06.2017.FM/K/T.36.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Матрасулов Даврон Урунович физика-математика фанлари доктори, профессор; Ибрагимова Эльвира Меметовна, физика-математика фанлари доктори.

Етакчи ташкилот:Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: хитозаннинг реакцион қобилиятини адсорбент юзаси табиатига ва ўзаро таъсирлашув турининг ўзгаришига боғлиқ ҳолда молекуляр механизмларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

хитозаннинг реакцион қобилияти механизмлари асосида ётувчи оддий физикавий ва кимёвий жараёнлар аниқланган;

сувли эритмада хитозан билан углеродли нанотрубкани ўзаро таъсирлашув энергиясини ҳароратга боғлиқ ҳолда маълумотлар бўйича макромолекуланинг углеродли нанотрубка сиртига адсорбциясини энтропиявий тавсифи аниқланган;

илк бор хитозан ғовагига полимерли клубокни, улар орасидаги ион-дипол ўзаро таъсирлашувини ҳисобга олиб, термоадсорбцион модель яратилган ҳамда сорбция ва десорбция жараёнларини ҳароратга аналитик боғлиқлиги исботланган;

илк бор хитозаннинг ўзига хос молекуляр тузилишини ҳисобга олиб, бактерицид фаоллигини иккита механизмини амалга ошиш шартини ўз ичига олган термодинамик модель ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Хитозан хоссаларидан келиб чиқиб, унинг қўлланилиши бўйича тадқиқ қилишдан олинган натижалар асосида:

хитозанни углеродли нанотрубка сиртига адсорбция жараёнини аниқлаш натижалари хорижий илмий журналларда сиртлараро ўзаро таъсирлашув турини аниқлашда фойдаланилган (Journal of Structural Chemistry, 2017. №40, ResearchGate. IF-0,57; Materials Chemistry and Physics, 2014. №40, ResearchGate. IF-2,52; Appleid Surface Science, 2015. №40, ResearchGate. IF-3,15). Илмий натижаларнинг қўлланилиши хитозан-графен орасидаги ўзаро таъсирлашув турини аниқлашга хизмат қилган;

хитозан биополимерининг тузилишини унинг сорбцион хоссасига ҳамда бактерицид фаоллигига таъсири бўйича олинган натижалар хорижий илмий журналларда хитозаннинг таъсир механизмларини аниқлашда фойдаланилган (Appleid Surface Science, 2015. №40, ResearchGate. IF-3,15; Journal of Structural Chemistry, 2017. №40, ResearchGate. IF-0,57; Polymer Science, 2017.  №1, Springer. IF-2,55). Илмий натижаларнинг қўлланилиши хитозанни бактерия ҳужайраларига ҳамда ноорганик моддаларга таъсир механизмларини аниқлаш имконини берган;

Урал Федерал университетида эътироф этилиб, адсорбентлар билан адсорбатларнинг ўзаро таъсирлашувини аниқлашда фойдаланилган (Урал Федерал университетнинг 2017 йил 16 октябрдаги 3305-32/51-сон маълумотномаси). Натижада хитозан ёрдамида адсорбат макромолекуласини ўлчамлари бўйича ажратиб олишнинг самарали усулини яратиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish