Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматуллаева Ойгул Умаровна 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали гепатит билан касалланган беморларда тиш олингандан кейинги асоратларнинг олдини олиш ва даволаш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1338.
Илмий раҳбар: Шомуродов Кахрамон Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc.04/30.12.2019.Тib.59.01
Расмий оппонентлар: Перова Марина Дмитриевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Амонуллоев Рустам Азимжонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали гепатит билан хасталанган беморларда тишлар экстракциясидан кейинги эрта асоратларни олдини олиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали гепатити мавжуд бўлган беморларда, юз-жағ сохасида келиб чиқиши мумкин бўлган геморрагик асоратларни олдини олиш мақсадида, тиш экстракциясидан аввал фибринолиз ва қон ивиш тизими тромбозининг асосий таркибий қисмларини бир вақтнинг ўзида ташҳислаш исботланган;
мурожаат кунида оғиз бўшлиғи гигиена даражасини тиклаш ва гемостаз тизими кўрсаткичларини баҳолашда юқори диагностик аҳамияти исботланган;
тиш экстракциясидан кейинги қўлланиладиган гемостатик хусусиятига эга шимгич юз-жағ соҳасидаги юмшоқ ва суяк тўқималарида турли хил асоратларнинг оғиз бўшлиғидаги клиник белгиларини камайишига олиб келиши исботланган;
асоратнинг клиник кечиши шаклига боғлиқ равишда тиш олишдан кейинги геморрагик асоратларни олдини олишда гемостатик шимгични қўлланилиши, тиш катакчасини ўраб турувчи тўқималарга ижобий таъсир кўрсатиши аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали гепатит билан хасталанган беморларда тиш олингандан кейинги асоратларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сурункали гепатит билан хасталанган беморларда тиш олингандан кейинги йирингли-яллиғланиш асоратларни эрта ташхислаш, даволаш ва олдини олиш усулларини такомиллаштиришга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Вирусли гепатит билан хасталанган беморларда тиш олишдан кейин гемостаз тизими кўрсаткичлари динамикасини таҳлил қилиш усули” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-р/957-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома гепатит билан хасталанган беморларнинг стоматологик саломатлигини яхшилаш, тиш катакчасини асоратларсиз битишини қисқартириш имконини берган;
беморларда вирусли гепатитни эрта ташхислаш усулини аниқлашга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Вирусли гепатит билан хасталанган беморларда тиш олишдан олдин цитокин профили ва цитолиз ферментлари ҳолатини ташҳислаш” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-р/958-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали гепатит билан хасталанган беморларда юз-жағ соҳасидаги асоратларнинг сабабларини аниқлаш, ташҳислаш ва яллиғланиш жараёнларининг олдини олиш имконини берган;
олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд вилояти стоматология поликлиникаси ҳамда Бухоро тиббиёт институти клиникаси амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 1 мартдаги 8н-д/81-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши гепатит билан хасталанган беморларнинг стоматологик саломатлигини яхшилаш, тиш катакчасини асоратларсиз битишини қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish