Sayt test rejimida ishlamoqda

Тухтамишев Шухрат Шерманович
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шаҳарларда шовқинлар тарқалиши хариталарини тузиш услубиятларини такомиллаштириш ва маълумотларни геомоделлаштириш”, 11.00.06–Геодезия. Картография (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2021.1.PhD/T2173.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Суюнов Абдусали Саматович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти”.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc. 03/30.12.2021. Т.10.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: география фанлари доктори, профессор Аббасов Субхон Бурхонович, техника фанлари номзоди, доцент Абдуллаев Тўлқин Мансурович.
Етакчи ташкилот - Тошкент давлат техника университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аҳоли зич жойлашган шаҳарларда шовқиннинг тарқалиши даражасини баҳолаш ва хариталашнинг геодезик ва математик усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд шаҳар кўчаларида шовқин тарқалишини кузатиш, таҳлил қилиш ҳисобига геоинформацион шовқин харитасини тузиш учун геодезик таянч асослари замонавий геодезик асбоблар асосида такомиллаштирилган; 
географик ахборот технологияларидан фойдаланиб, шаҳар кўчалари худудидаги шовқинга тегишли маълумотлар базаси яратилиши асосида шовқинни фазовий тарқалиши моделлаштирилган;
Самарқанд шаҳрининг шовқин кўрсаткичларини тадқиқ қилишда фазовий таҳлил маълумотлари, моделлаштириш ва визуаллаштириш ҳисобига шовқин тарқалиш харитасининг математик, геодезик асослари такомиллаштирилган;
PАNОRAMA дастурида фазовий маълумотлар интеграцияси асосида шаҳар кўчаларидаги шовқин тарқалиш харитаси илк бор яратилиб, махсус шартли белгилар тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шаҳарда шовқинлар тарқалиши хариталарини тузиш, услубларини такомиллаштириш ва маълумотларни геомоделлаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
Самарқанд шаҳар кўчаларини шовқин тарқалишини кузатиш ва таҳлил қилиш ҳисобига шаҳарнинг Регистон, Мирзо Улуғбек, Рудакий кўчаларида замонавий геодезик асбоб (GPS) асосида геодезик асослар яратилиб тадқиқ қилинганлиги ва натижавий геоинформацион шовқин хартасини тузиш илмий-амалий жиҳатдан асосланганлиги “Ўзбекистон Республикаси Кадастр агентли”ги тизимидаги геодезия ва картография корхоналарида жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Кадастр агентлигининг 2021 йил 26 март 03-08-974-сон маълумотномаси). Натижада экология соҳалари учун шаҳарда шовқин тарқалиш карталари ишлаб чиқилган;
Самарқанд шаҳрининг сершовқин кўчаларида шовқин кўрсаткичларини ўлчаш асосида шовқин тарқалиш харитасининг геодезик, картографик асослари “Ўзбекистон Республикаси Кадастр агентли”ги тизимидаги геодезия ва картография корхоналарига жорий этилди. (Ўзбекистон Республикаси Кадастр агентлигининг 2021 йил 26 март 03-08-974- сон маълумотномаси). Натижада Самарқанд шаҳрининг сершовкин кўчаларида шовқин тарқалиши хариталари яратиб инсониятга салбий таъсир этувчи омилларни камайтириш имконини берган;
PАNОRAMA дастурида фазовий маълумотлар интеграцияси асосида шовқин тарқалиш хартаси илк бор яратилган “Ўзбекистон Республикаси Кадастр агентли”ги тизимидаги геодезия ва картография корхоналарида жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Кадастр агентлигининг 2021 йил 26 март 03-08-974- сон маълумотномаси). Натижада кутилаётган йиллик иқтисодий самарадолик 42 400 000 (қирқ икки миллион тўрт юз минг) сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish