Sayt test rejimida ishlamoqda

Матякубов Бунёд Бахрамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кўп миқдорда қон кетаётган акушерлик ҳолатларда бажариладиган субтотал ва тотал гистерэктомия жарроҳлик амалиёти техникасини оптималлаштириш”, 14.00.01 – Акушерлик  ва  гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib814.
Илмий раҳбар: Ниязметов Рахматулла Эрматович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса  номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази, PhD.04/05.06.2020.Тib.114.01.
Расмий оппонентлар: Юсупов Усман Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори; Курбанов Джахонгир Джамалович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўп миқдорда қон кетаётган акушерлик ҳолатларда жарроҳлик амалиёти натижаларини яхшилаш учун субтотал ва тотал гистерэктомияни амалга ошириш техникасини ва консерватив давони такомиллаштиришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор массив акушерлик қон кетишида тотал гистерэктомия усули ишлаб чиқилган; 
 илк бор кўп миқдорда қон кетаётган акушерлик ҳолатларда тотал гистерэктомия  жаррохлик  усули ишлаб чиқилган;
илк бор бачадон миомасида субтотал гистерэктомия жаррохлик усули ишлаб чиқилган;
илк бор МАҚнинг учраш частотаси, унинг ҳомиладорлик вақтида ва туғуруқдан кейинги даврда пайдо бўлиш сабаблари, яқинда туғадиган ва эндигина туққан аёлларнинг қон йўқотиш миқдори ҳамда тана вазнига қараб субтотал ва тотал гистерэктомиянинг вариантининг амалга ошириш параметрлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Кўп миқдорда қон кетаётган акушерлик ҳолатларда бажариладиган субтотал ва тотал гистерэктомия жарроҳлик амалиёти техникасини оптималлаштириш бўйича тадқиқот асосида:
«Массив акушерлик қон кетишида тотал гистерэктомия усули» бўйича Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган  (№IAP 06554, 31.08.2021 йил). Мазкур патент массив акушерлик қон  кетатган аёлларда, жаррохлик амалиётининг вақтини қискартиради, кетатган қон миқдорини камайтирган  ва  жаррохлик амалиётини бажариш учун тўлиқ шароит яратиб берган, натижада  жаррохлик усулининг натижаларини яхшилаган;  
«Тотал гистерэктомия усули» бўйича Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали модел учун патенти олинган  (№FAP 01683,  31.08.2021 йил). Мазкур патент массив акушерлик қон  кетатган аёлларда, гинекологик жаррохлик амалиётида, тотал гистерэктомия амалиётининг бажарилишнинг вақтини қискартиради, кетатган қон миқдорини камайтиради  ва  жаррохлик амалиётини бажариш учун тўлиқ шароит яратиб беради, натижада  жаррохлик усулининг натижаларини яхшилайди ва беморларнинг даволаниш муддатини камайтирган;    
«Бачадон миомасида бўйича Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали модел учун патенти олинган  (№FAP 01685 31.08.2021 йил). Мазкур патент  миома билан   бажарилинадиган субтотал гистерэктомия жаррохлик амалиётида, бажарилишнинг вақтини қискартиради, кетатган қон миқдорини камайтиради  ва  жаррохлик амалиётини  натижаларини ижобийлаштирган;  
массив акушерлик қон кетишида тотал гистерэктомия бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Массив акушерлик қон кетишида тотал гистерэктомия усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 ноябрдаги 8 н-р/1130-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома массив акушерлик қон кетишида интероператив қон кетишини камайтириш, жарроҳлик вақтини қисқартириш ва жарроҳлик амалиёти натижа¬сини яхшилашга ёрдам берган;
массив акушерлик қон кетишида тотал гистерэктомия усулини ишлаб чиқиш бўйича илмий натижалар Самарқанд вилояти перинатал маркази, Янгиариқ тумани ва Хоразм шаҳар тиббиёт бирлашмалари ҳамда Тошкент шаҳридаги 2-туғруқ мажмуаси амалий фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 23 декабрдаги 8н-з/557-сон маълумотномаси). Жорий этиш натижалари массив акушерлик қон кетишининг олдини олиш, уни консерватив ва жарроҳлик йўли билан даволашга хизмат қилиб, жарроҳлик амалиёти натижаларининг яхшиланиши ҳисобига оналар ўлимини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish