Sayt test rejimida ishlamoqda

Азимова Озода Талъатовнанинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Агрессив гипофиз аденомалари, клиник иммунологик, молекляр-генетик жиҳатлари», 14.00.03 –Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1629.
Илмий раҳбар: Халимова Замира Юсуфовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: акад. Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc 04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Рахимова Гульнара Нишановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Нажмутдинова Дилбар Камаридиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий  маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади агрессив гипофиз аденомаларининг клиник, иммунологик, молекуляр-генетик жиҳатларини баҳолаш, уларни ташхислашнинг оптимал йўлларини ишлаб чиқишдан иборат 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор олинган маълумотлар асосида Кнопс таснифи бўйича агрессив гипофиз аденомаларининг клиник ва визуал хусусиятлари аниқланган;
VEGFА, HIF-1α, TP53-2, IL-17А ген полиморфизмлари аллеллари ва генотипларининг тарқалиш даражаси, аденомаларнинг инвазив ўсиши ва гормонал фаоллик кўрсаткичларининг  агрессив гипофиз аденомалар келиб чиқишидаги ўрни баҳоланган;
агрессив гипофиз аденомасининг ривожланишида клиник, гормонал, визуал ва молекуляр генетик омиллар орасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланган;
Кнопс таснифи, генетик, клиник кўрсаткичлар бўйича хамда визуал хусусиятларини баҳолаш орқали агрессив гипофиз аденомасини эрта ташхислаш такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Aгрессив гипофиз аденомаси билан оғриган беморларни ўз вақтида ташхислаш ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
агрессив гипофиз аденомасини эрта ташхислашда замонавий ёндашувлар бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Aгрессив гипофиз аденомасини эрта ташхислашда замонавий ёндашувлар» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 16 февралдаги 8н-з/66-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи ва иккиламчи бўғинида фаолият юритиб келаётган оилавий шифокор ва эндокринологларга мўлжалланган бўлиб, ундаги тавсиялар агрессив гипофиз аденомаси бўлган беморларни замонавий ташхислаш ва даволаш усулларини жорий этиш имконини берган;
агрессив гипофиз аденомаси билан оғриган беморларни эрта ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд шаҳар ва Aндижон вилояти  эндокринология диспансерларида амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 08-12711-сон хулосаси). Олинган натижаларни амалиётга тадбиқ этилиши агрессив гипофиз аденомаси билан оғриган беморларнинг саломатлик ҳолатини ўз вақтида назорат қилиш, ўсмаларнинг массив, агрессив ўсиши натижасида келиб чиқадиган асоратларни бартараф этиш орқали ҳаёт сифатини ўз вақтида яхшилаш ва шу билан бирга ногиронлик ҳамда ўлим хавфини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish