Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарахмедова Мамура Дамировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахтани майда ифлосликлардан тозалагичларнинг ишчи элементларини такомиллаштириш асосида тозалаш самарадорлигини ошириш”, 05.06.02 – «Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2020.3.РhD/1850 
Илмий раҳбар: Парпиев Азимджан, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Усманкулов Алишер Кадиркулович, техника фанлари доктори, профессор; Джамолов Рустам Камолидинович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтани майда ифлосликлардан тозалаш ускуналарининг ишчи элементларини такомиллаштириш асосида тозалаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пахта зичланган ва циклик ҳолда тозалаш зонасига узатишини бартараф этиш, ифлослик ажралиш юзаси ва тозалаш самарадорлигини ошириш имкониятини таъминловчи пахта тозалашни «титиш- элементар бўлакларга ажратиш-тозалаш» босқичларидан иборат такомиллаштирилган техноло-гияси ишлаб чиқилган; 
тозалагичнинг титиш зонасида пахта бўлакларини ҳаракатланиш қонуниятларини ҳарактерловчи тенгламалар олинган, пахтани қозиқчали барабанларни максимал зарбаси таъсирида бўлиш шартлари ва қозиқча билан тозалагични тепа девори орасидаги рационал масофа аниқланган; 
пахтани тозалаш объекти сифатида тузилма таркибини ифодаловчи кўрсаткич ишлаб чиқилган, уларни технологик жараёнларда ўзгариш қонуниятларини олиниши натижасида тозалагичларни тўрли юзаларни танлашни илмий асоси яратилган;
тўрли юзаларни геометрик ўлчамлари, иш унумдорлиги ва терим турини тозалаш самарадорлигига таъсирини характерловчи регрессия тенгламалари олинган ва  улар ёрдамида пахтани тозалаш қайталигини кўпайтириш ҳисобига самарадорликни ошириш имконияти чекланганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Пахта тозалаш машиналарининг тозалаш самарадорлигини ошириш имкониятини берувчи таъминлагич ва пахтани тозалаш жараёнига тайёрлаш технологияси бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
пахтани тозалаш жараёнини такомиллаштириш бўйича олинган рационал ўлчамли, тўрли юзали тозалигичлар Тошкент вилояти «Real agro cotton» UKда жорий этилган («Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмасининг 2022 йил 29 апрелдаги 02/22-287-сон маълумотномаси). Натижада тўрли юзаларининг тегишли ўлчамлари 6×50 бўлган тозалагичларга нисбатан таклиф этилаётган ўлчамлари 8×50 мм га ўзгарганда тозалаш самарадорлиги ортиши ва  тола синфи бир синфга юқорилиши имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish