Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Уткир Нурмамат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўлажак география ўқитувчиларининг картографик компетентлигини шакллантириш тизимини такомиллаштириш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (география).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped2246.
Илмий раҳбар: Аббасов Субхон Бурхонович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSс.03/30.12.2019.Gr.02.07 рақамли илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Холбой, педагогика фанлари доктори, профессор; Султанов Муроджон, география фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак география ўқитувчиларини картографик компетенцияларни шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак география ўқитувчиларининг картографик таҳлил, картографик маҳсулот тайёрлаш кўникмаси, картографик генерализациялаш каби картографик компетентлик кўрсаткичларини ривожлантириш мазмуни педагогик лойиҳалаштиришнинг ихтирочилик, моделлаштириш ва экспериментал компонентларини фанга оид, ёшга оид, назария ва амалиёт бирлиги каби дидактик тамойиллар билан интеграциялаш орқали бойитилган;
олий таълимда картография фани машғулотларининг ўқув-ташкилий тузилмаси ўқув жараёнига Веб-квест ва Сase-Studу методларини фаннинг ўзига хос жиҳатларини инобатга олган ҳолда киритиш орқали уч ўлчовли ўқув воситалари ҳамда виртуал таълим технологияларидан фойдалана олиш даражалари аниқлаштирилган;
картография фанининг таркибий ва мантиқий модели 3D terrain, ArcGIS, MapInfo, Earth Explorer каби графикли дастурларни қўллаш, бўлажак география ўқитувчиларининг шахсий-касбий ҳамда картографик компетентлиги орқали мотивацияни қўзғатувчанлигини ошириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак география ўқитувчиларининг картографик компетентликни такомиллаштириш жараёнига визуалликни оширадиган виртуал таълим технологияларини ва уч ўлчовли (3D) моделларни киритиш асосида педагогик процедуралар, операциялар ва услублар кетма-кетлигига эга бўлган креатив фикрлашни ривожлантирувчи ўқитиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак география ўқитувчиларининг картографик компетентлигини шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
бўлажак география ўқитувчиларининг картографик компетентлигини шакллантириш таъминлашда педагогик лойиҳалаштиришнинг ихтирочилик, моделлаштириш ва экспериментал компонентли имкониятлари аниқлаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳасидаги вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 4 ноябрдаги 02-07-3428/04-сон далолатномаси). Натижада, бўлажак география ўқитувчиларининг картографик компонентлари имкониятларини аниқлаштиришга эришилган;
олий таълимда география фани машғулотларининг ўқув-ташкилий тузилмасини интерфаол методлар (Веб-квест, Сase-Study) да дидактик электрон таълим ресурслар (уч ўлчовли ўқув воситалар, виртуал таълим технологиялар, тақдимотли дастурлар) ни ўқув босқичлари ҳамда картографик компетентлигига кўра интергациялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ЁА-6-1 рақамли “Ботаника ўқув қўлланмасини яратиш” номли ёш олимлар амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 4 ноябрдаги 02-07-3428/04-сон далолатномаси). Натижада, география фани машғулотларининг ўқув-ташкилий тузилмасини интерфаол методлари ва дидактик электрон таълим ресурсларини такомиллаштиришга эришилган;
бўлажак география ўқитувчиларининг картографик компетентлиги шакллантириш методикаси графикли дастурлар ҳамда марказлаштириш, рефлексивлик, натижавийлик, кўп омиллик, мослаштириш, табиий ривожланиш тамойиллари асосида такомиллаштиришга оид таклифлари ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 4 ноябрдаги 02-07-3428/04-сон далолатномаси). Натижада, бўлажак география ўқитувчиларининг картографик компетентлиги риволантиришга эришилган;
бўлажак география ўқитувчиларининг картографик компетентлигини шакллантиришда виртуал таълим технологияларни ва уч ўлчовли моделларни жорий этишга оид ишлаб чиқилган тавсиялар А-1-230 рақамли “Экология ва атроф муҳит муҳофазаси” дарслиги ва “Экологик ўлкашунослик” ўқув қўлланмасини тайёрлаш номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 4 ноябрдаги 02-07-3428/04-сон далолатномаси). Натижада, бўлажак география ўқитувчиларининг картографик компетентлиги шакллантириш имконияти кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish