Sayt test rejimida ishlamoqda

Давулов Озодж Қаландаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг жисмоний сифатларини дифференциал методикалар асосида ривожлантириш”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Ped277.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти. 
Илмий раҳбар: Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Киямов Нишон Садикович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Тажибаев Сойиб Самижонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат унверситети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг жисмоний сифатларини дифференциал методикалар асосида ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
талабаларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириш босқичлари таркиби табақалаштирилган ўқитиш усулларининг (визуал ва инструментал) билиш фаоллиги кўрсаткичларига (мўтадиллик, иштиёқ, англанганлик, ижодий намоён, хулқ-атвор, ўқув вазифаси) таъсирини очиб бериш асосида аниқланган;
техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг жисмоний сифатларини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик зарурияти “дифференциаллик”, “дифференциал методикалар” атамаларини диагностик, шакллантирувчи ва хулосавий баҳолаш каби педагогик шарт-шароитлар асосида аниқлаштирилган;
жисмоний сифатларни ривожлантиришнинг дифференциал методикалари (динамик ва статик) жисмоний машқ ва топшириқларнинг функционал даражаларини ундовчи, назарий, ривожлантирувчи, оширувчи сифатида табақалаштириш орқали такомиллаштирилган;
талабаларда жисмоний сифатларни ривожлантирувчи функционал ва интерактив ўқув методик таъминоти циклик ёндашувларни (микро, мезо, макро) ўз ичига олган дифференциал машқлар орқали жисмоний сифатларни ривожлантирувчи виртуал ишланмалар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг жисмоний сифатларини дифференциал методикалар асосида ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг жисмоний сифатларини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик зарурияти, “дифференциаллик”, “дифференциал методикалар” атамалари, педагогик шарт-шароитларга (диагностик, шакллантирувчи ва хулосавий баҳолаш) оид таклифлардан “Жисмоний маданият ва спорт” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 9 февралдаги 133-сон буйруғи асосидаги нашр гувоҳномаси). Натижада олий таълим муассасалари техника йўналишида таҳсил олувчи талабаларнинг жисмоний жиҳатдан соғлом бўлишларига эришилган ва уларнинг касбий компетенцияларини ташкил қилувчи соғлом турмуш тарзини белгиловчи компонентлар асосида ривожлантиришга хизмат қилган;
талабаларда жисмоний сифатларни ривожлантирувчи функционал ва интерактив ўқув методик таъминоти, цикллик ёндашувларни (микро, мезо, макро) ўз ичига олган дифференциал машқлар орқали жисмоний сифатларни ривожлантирувчи илмий ишланмалар “Жисмоний тарбия ва спорт” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғи асосидаги нашр гувоҳномаси, ЎзР Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг 2021 йил 30 июлдаги 3718-сон гувоҳнома). Натижада “Жисмоний маданият” ўқув блоки такомиллаштирилган, талабаларнинг спорт ишларига қизиқишини оширишга имконият яратилган;
талабаларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириш босқичлари, таркиби табақалаштирилган ўқитиш усули (визуал ва инструментал), билиш фаоллиги кўрсаткичлари (мўтадиллик, иштиёқ, англанганлик, ижодий намоён, хулқ-атвор, ўқув вазифаси)га оид таклифлардан ФЗ-2016-0910202206 – “Вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойил ўқувчиларни тарбиялашнинг ижтимоий-педагогик технологиялари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг 2020 йил 15 сентябрдаги 01/15-09/74-сон маълумотномаси). Натижада таълим- тарбия мазмуни ва педагогик профилактика технологияларини танлаш самарадорлигини оширишга эришилган;
жисмоний сифатларни дифференциал методикалари (динамик ва статик), жисмоний машқ ва топшириқларнинг функционал даражаларини (ундовчи, назарий, ривожлантирувчи, оширувчи) табақалаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Енгил атлетика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 06 октябрдаги 522-сон буйруғига асосан 522-073-қайд рақами билан рўйхатга олинган гувоҳнома). Натижада “Жисмоний маданият” ўқув блоки такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish