Sayt test rejimida ishlamoqda

Исроилов Махамаджон Исмоиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамиятнинг янги ривожланиш босқичида таълим ва ижтимоий тараққиёт уйғунлиги”: 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Fal534. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдумаликов Абдулатиф Абиджонович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Расмий оппонентлар: Исмоилов Махамадихон Исроилович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Хакимов Назар Хакимович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамиятнинг янги тараққиёт босқичида ижтимоий тараққиёт ва таълим уйғунлигининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятда таълим ва маърифатнинг ўзаро социодинамик уйғунлигига эришиш ижтимоий тараққиётни яхлит бир бутун тизим сифатида англашга олиб келиши, таълимнинг праксиологик тараққиёт учун хизмат қиладиган рационал ечим сифатидаги ижобий таъсири очиб берилган;
 жамият ижтимоий-маданий тараққиётида таълим тизимининг анъанавийликдан инновацион жараёнга ўтиши замонавий онтологик тенденциялар сифатида юксак малакали кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш тамойилларининг уйғунлашувига олиб келиши аниқланган;
таълим концепцияси таълимни гуманизациялаштириш, креативлаштириш ва интеллектуаллаштириши сабабли социал детерминизм асосида ижтимоий тараққиётни таъминлашда натижадор омил эканлиги исботланган;
жамиятнинг ижтимоий ривожланишига эришиш ва барқарорлигини таъминлашда эркин ижодий креатив тафаккур, интеллектуал салоҳиятни юксалтириш ҳамда инсон капиталини ноосферизациялаш (табиат-инсон-жамият) ижтимоий тараққиётни таъминловчи мезон эканлиги далилланган.   
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамиятнинг янги ривожланиш босқичида таълим ва ижтимоий тараққиёт уйғунлиги бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
жамиятда таълим ва маърифатнинг ўзаро  социодинамик уйғунлигига эришиш, ижтимоий тараққиётни яҳлит бир бутун тизим сифатида англашга олиб келиши, Ўзбекистонда шахс, жамият ва давлат ижтимоий тараққиётининг барқарорлигини таъминлашга оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2018 йил 14 августдаги «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3907-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 сентябрдаги «Таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 736-cон Қарори бўйича Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Бошланғич ташкилоти етакчилари томонидан ёшлар билан семинар-тренинг, учрашувлар  ва бошқа тадбирларни ташкил қилишда, таълимга оид бошланғич ташкилотлар фаолиятини режалаштириш учун илмий материалларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2021 йил 15 мартдаги 04-13/451-сон маълумотнома). Натижада, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этиладиган таълимга оид тадбирларда фойдаланиладиган илмий материалларнинг сифати ва таъсирчанлиги ошиши ва ёшларда эркин ижодий креатив тафаккур ва таълимнинг праксиологик тараққиёт учун хизмат қиладиган рационал ечим сифатидаги таъсири ва интеллектуал салоҳиятни юксалтириш хизмат қилган; 
жамият ижтимоий-маданий тараққиётида таълим тизимининг анъанавийликдан инновационликка ўтиши замонавий онтологик тенденциялар демократик институтларни ривожлантириш, таълимнинг ижтимоий тараққиёти, таълим тизимининг анъанавийликдан инновационликка ўтиши шароитида юксак малакали кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш тамойилларига оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2021 йил мўлжалланган Йўл харитасини ишлаб чиқишда фойдаланилган.(Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2021 йил 1 июлдаги 01-05-238-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон СДП Фарғона вилояти Кенгашидаги депутатлик гурухларини 2021-2023 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий соҳадаги устивор йўналишларни ривожлантириш ва юксак малакали кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш тамойилларининг уйғунлашувига олиб келиши, мавжуд муаммоларни рационал социодинамик ечимини топишга хизмат қилган;
жамият ва давлат муносабатларини таълим концепцияси асосида янгича кўринишга олиб чиқиш, таълимни гуманизациялаштириш, креативлаштириш ва интеллектуаллаштириш меҳнат бозори талабларида таълим тизимини янада такомиллаштириш, давлат ва нодавлат таълим асосида рақобатбардош кадрлар тайёрлашда миллий таълим сиёсатининг истиқболли йўналишларини очиб берилишига доир янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ташаббускорлигида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Глобал кун тартибининг Барқарор ривожланиш мақсадларини изчил амалга ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида мамлакатимизда “Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалари” қабул қилиниши, ҳамда Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги 5-мақсад - “Гендер тенгликни таъминлаш ҳамда барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш”га доир тадбирлар, танловлар, маърузалар ва ташкилот фаолиятига доир бошқа материалларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) котибиятининг 2021 йил 12 июлдаги 03-07/466-сон маълумотнома). Натижада, таълимнинг ижтимоий натижаларини креативлаштириш ва интеллектуаллаштириш, социал детерминизм асосида ижтимоий тараққиётни таъминлашга хизмат қилган; 
жамиятнинг ижтимоий ривожланишига эришиш ва барқарорлигини таъминлашда эркин ижодий креатив тафаккур, интеллектуал салоҳиятни юксалтириш мамлакатимизда таълимнинг ўзига хос фалсафий жиҳатларидан келиб чиққан ҳолда, маънавий-маърифий социодинамик ўзгаришларига доир натижаларидан Республика маънавият ва маърифат марказининг 2020-2021 йилларда ўтказилган тарғибот тадбирларида, жумладан, Республика Маънавият ва маърифат маркази мажлисининг  2021  йил  январдаги Ўзбекистон  Республикасида  2021  йилда  маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг II йўналишга оид “Ўзбекистондаги янгиланиш жараёнлари, амалга оширилаётган  ислоҳотлар  мазмун-моҳиятни  кенг тарғиб  килиш, “Янги Ўзбекистон - Учинчи Ренессанс сари” ғоясини руёбга чиқаришга қаратилган умуммиллий ҳаракатни юзага келтириш чора-тадбирлари” 17 банди “Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари” ғояси асосида маънавий-маърифий ишларни янги босқичга кўтариш, мамлакатда бошланган улкан бунёдкорлик ва яратувчанлик ҳаракати, мақсадли ислоҳотларни кенг халқ оммасига етказиш, жамиятда фаол фуқаролик туйғусини мустаҳкамлаш, бунда зиёлилар, илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт  намояндалари, салоҳиятидан унумли фойдаланган ҳолда қаратилган тизимли тарғиботни амалга ошириш” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларини амалга оширишда диссертация  атериалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 6 августдаги 02/08-913 – сон далолатнома). Натижада, жамиятнинг янги ривожланиш босқичида истиқболли таълим тизимини яратишга, инсон капиталини ноосферизациялашга (табиат-инсон-жамият), инновацион таълим ва тараққиётнинг уйғунлигини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish