Sayt test rejimida ishlamoqda

Иноятов Диловар Толибовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Энергия самарадор биноларнинг цоколь деворлари орқали ўтадиган намликдан сақлаш усулларини такомиллаштириш”, 05.09.01- “Қурилиш конструкциялари, бино ва иншоотлар”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/T1869.
Илмий раҳбар: Тулаков Элмурад Саламович, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти”.
Тошкент архитектура-қурилиш институти. DSc.26/30.12.2019.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Файзиев Хомитхон ҳамда техника фанлари номзоди, доцент Пирматов Раҳматулло Ҳамидуллоевич. 
Етакчи ташкилот: “ЎЗОҒИРСАНОАТЛОЙИҲА” АЖ. 
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пишиқ ғиштдан барпо қилинадиган биноларнинг пойдевор ва деворларини ер остидан кўтариладиган намликдан ҳимоя қилиш усулларини такомиллаштириш ҳисобига, биноларнинг умрбоқийлигини таъминлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пойдевор конструкциясининг ғоваклик тузилиши ва намлик ўтказувчанлик хусусиятларини ифодаловчи назариясига асосан, пойдеворда намликнинг капилляр кўтарилиш баландлигини суюқликнинг таъсир вақтига боғлиқ ҳолда ҳисоблашнинг муҳандислик ифодаси, бетондаги ғоваклик муҳитига боғлиқлиги назарий жиҳатдан исботланган; 
пойдевор танасини товони билан биргаликда гидроизоляция қилиш орқали, пойдевор танаси агрессив намликдан ҳимояланиши ва унинг хизмат муддати бинонинг хизмат муддатигача ошиши асосланган;
пойдевор-девор орасидаги горизонтал гидроизоляция қатлам қоришмасига гидрофоб қўшимча қўшиш асосида, горизонтал гидроизоляция қатламнинг таркиби такомиллаштирилган; 
пойдеворнинг капитал таъмирлашгача бўлган минимал эксплуатация қилиш муддати (К) ҳамда грунтдаги агрессив (ишқор, туз, сульфат) намлик таъсиридан рулонли гидроизоляция материалининг чўзилиши (D)га ва рухсат этилган меъёрий чўзилиш миқдорига боғлиқ ҳолда, гидроизоляция материалининг узоққа чидамлилигини ҳисоблашнинг аналитик усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Энергия самарадор биноларнинг цоколь деворлари орқали ўтадиган намликдан сақлаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
бино пойдевори билан деворлари орасида цемент-қум қоришма таркибига MasterPel-793 маркали гидрофоб қўшимчаси қўшиш йўли билан ҳосил қилинган гидроизоляция усули “Меъморқурилишлойиҳа” МЧЖ, “ParvizProektServis” МЧЖ ҳамда “Qishloqqurilishloyiha” МЧЖларда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2021 йил 6 декабрдаги №09-06/13833-сонли маълумотномаси). Натижада, кам қаватли турар-жойларда (гидроизоляция қатламни қайта тиклаш ва таъмирлаш ҳисобига) бино умумий нархининг 12 % миқдорида иқтисодий самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish