Sayt test rejimida ishlamoqda

Юнусова Дурдона Ахтамовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шавкат Раҳмон шеъриятида метафорани ҳосил қилувчи лексик-грамматик воситалар тадқиқи”,  10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Fil.796.
Илмий раҳбар: Эрназарова Манзура Сапарбоевна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Элтазаров Жўлибой Данабаевич, филология фанлари доктори, профессор; Раупова Лайло Рахимовнa, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шавкат Раҳмон шеъриятида метафораларни ҳосил қилувчи лексик-грамматик бирликларнинг ифода хусусияти, когнитив ва прагматик жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:     
Шавкат Раҳмон ижодида метафоралар шеър таъсирчанлиги  ва сўз қудратини оширувчи,  оригинал маъноларни кашф қилишда оламнинг лисоний манзарасини тасаввур қилишнинг асосий воситаларидан бири эканлиги  аниқланган;
Шавкат Раҳмон шеъриятида  қўлланилган “етим ялпизлар”, “йиртилган шамол”, “сочи қумрол”, “кўҳна замин туллади” каби янги турдаги метафоралар когнитив ва прагматик хусусиятга эга феномен эканлиги далилланган; 
шоир шеърларида қўлланилган метафораларнинг бадиий тасвир воситалардан индивидуаллиги, метафоралар онтологияси ва метафоризациянинг  янги синергетик қонуниятлар асосида аташ (номинатив) вазифаларини ифодалаши  очиб берилган;
 Шавкат Раҳмон шеърларида бир-бирига ўхшамаган, бошқа ижодкорлар қўлламаган метафоралар, синтактик фигуралар, синтактик-стилистик комбинацияларнинг услубий жиҳатдан мутлақо янги маъно касб этиши, метафоралар нутқнинг вазифавий шакллари учун хос фикрий-ментал  восита  эканлиги асосланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шавкат Раҳмон шеъриятида метафорани ҳосил қилувчи лексик-грамматик воситаларнинг ўзига хос жиҳатларини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бадиий матнда метафоралар шеър таъсирчанлиги  ва сўз қудратини оширувчи,  оригинал маъноларни кашф қилишда оламнинг лисоний манзарасини тасаввур қилишнинг асосий воситаларидан бири эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси  олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали томонидан олиб борилган ФЗ-2016-0908165532 рақамли «Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2021 йил 23 июндаги 129-сон маълумотномаси). Натижада метафоранинг ўзига хос лексик-грамматик хусусиятлари, услубий имкониятларининг изоҳланишида асос бўлиб хизмат қилган; 
 Шавкат Раҳмон шеъриятида  қўлланилган “етим ялпизлар”, “йиртилган шамол”, “сочи қумрол”, “кўҳна замин туллади” каби янги турдаги метафоралар когнитив ва прагматик хусусиятга эга феномен эканлигини изоҳлашга оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилган ФА-А1-Г007 «Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида» мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Қорақалпоғистон гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2021 йил 28 июлдаги 171/1-сон  маълумотномаси). Натижада кўплаб метафораларнинг изоҳлари мукаммаллаштирилган;     
шоир шеърларида қўлланилган метафораларнинг бадиий тасвир воситалардан индивидуаллиги, метафоралар онтологияси ва метафоризациянинг  янги синергетик қонуниятлар асосида аташ (номинатив) вазифаларини ифодалашига  оид назарий хулосалардан Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали томонидан олиб борилган A1-XT-0-92997 рақамли «Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари» мавзусидаги амалий лойиҳада  фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2021 йил 5 августдаги 161-сон маълумотномаси). Натижада метафораларни ифодаловчи воситаларнинг ўрни, аҳамиятини ёритишда асос бўлиб хизмат қилган; 
Шавкат Раҳмон шеърларида бир-бирига ўхшамаган, бошқа ижодкорлар қўлламаган метафоралар, синтактик фигуралар, синтактик-стилистик комбинацияларнинг услубий жиҳатдан мутлақо янги маъно касб этиши, метафоралар нутқнинг вазифавий шакллари учун хос фикрий-ментал  восита  эканлигига доир  назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилган ФА-Ф1-ОО5 «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Қорақалпоғистон гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2021 йил 8 августдаги 229/1-сон  маълумотномаси). Натижада Шавкат Раҳмон шеъриятида метафорани ҳосил қилувчи лексик-грамматик воситаларнинг ўзига хос хусусиятлари, метафоранинг шеър муваффақиятидаги иштироки очиб берилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish