Sayt test rejimida ishlamoqda

Халиков Синдоркул Равшановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғиноми): «Ўзбекистондаги ХV-ХVI асрлар архитектура ёдгорликлари гумбазларининг бадиий ечимлари», 18.00.01–Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/А65.
Илмий раҳбар: Салимов Арифджан Муслимович архитектура доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSc.03/30.12.2019.A.11.02.
Расмий оппонентлар: Юсупова Мавлюда Аминжоновна, архитектура доктори, профессор; Муҳаммаджонов Қобилжон Ҳожимуродович, архитектура фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ХV-ХVI асрда барпо этилган архитектура ёдгорликлари гумбазларининг конструктив-бадиий ечимлари, ундаги шаклларнинг геометрик ясалиш усуллари ва қонуниятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гумбазларнинг меъморий-режавий ва композициявий ечимларига хос хусусиятлар аниқланиб, конуссимон гумбазларнинг Мовароуннаҳрда IX асрдан шаклланганлиги ва XV асрда ўзининг юксак тараққиётига эришганлиги исботланган;
гумбазлар конструктив ечимига кўра XIV асрнинг охири XV аср бошларидан бир қобиқлидан икки ва уч қобиқлига ўтганлиги, гумбазлар ташқи кўринишида бадиий мукаммалликка эришганлиги ҳамда бино ичкарисидаги элементлар мутаносиблигини такомиллаштиришга имкон берганлиги далилланган;
Мовароуннаҳрда XV-XVI асрларда бунёд этилган ёдгорликларда, асосан, Балхи, Чархи, Шолғомий, Қобирғали, Чортарк, Мирзойи, Зарба линга, Меҳробий, Найзаги, Ғаровли, Кулохий, Пилтовар, Қўшгумбаз каби гумбаз турлари кенг қўлланилганлиги аниқланган;
меъморий ёдгорликлар гумбазларининг бадиий образлари ва безакларини таъмирлашда “Муфрадот” модули асосида бузилган ёки бутунлай йўқолган қисмларини қайта тиклаш зарурлиги аниқланиб, Ҳазрати Имом меъморий мажмуасидаги Бароқхон мадрасасининг бош гумбази тузилишини ҳамда бадиий ечимини қайта таъмирлашда ушбу усулдан фойдаланилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистондаги ХV-ХVI асрлар архитектура ёдгорликлари гумбазларининг бадиий ечимлари мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
гумбазларнинг меъморий-режавий ва композициявий ечимларига хос хусусиятлар аниқланиб, конуссимон гумбазларнинг Мовароуннаҳрда IX асрдан шаклланганлиги ва XV асрда ўзининг юксак тараққиётига эришганлиги, гумбазлар конструктив ечимига кўра, XIV асрнинг охири XV аср бошларидан бир қобиқлидан икки ва уч қобиқлига ўтганлиги гумбазлар ташқи кўринишида бадиий мукаммалликка эришганлиги ҳамда бино ичкарисидаги элементлар мутаносиблигини такомиллаштиришга имкон берганлиги далилланган, назарий асослари юзасидан олинган илмий натижалари амалиётда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг “Архитектура ёдгорликлари гумбазларининг бадиий ечимлари” номли музей экспонатларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлир Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизация марказининг 2021 йил 11 октябрдаги 537/21-сон далолатномаси). Натижада Ислом цивилизация маркази музейида “Ўзбекистондаги ХV-ХVI асрлар архитектура ёдгорликлари гумбазларининг бадиий ечимлари” номли экспозицияни ташкил этиш ва шакллантириш имконияти яратилган;
Мовароуннаҳрда XV- XVI асрларда бунёд этилган ёдгорликларда, асосан, Балхи, Чархи, Шолғомий, Қобирғали, Чортарк, Мирзойи, Зарба линга, Меҳробий, Найзаги, Ғаровли, Кулохий, Пилтовар, Қўшгумбаз каби гумбаз турлари кенг қўлланилганлиги, меъморий ёдгорликлар гумбазларининг бадиий образлари ва безакларини таъмирлашда “Муфрадот” модули асосида бузилган ёки бутунлай йўқолган қисмларини қайта тиклаш зарурлиги аниқланиб, Ҳазрати Имом меъморий мажмуасидаги Бароқхон мадрасасининг бош гумбази тузилишини ҳамда бадиий ечимини қайта таъмирлашда назарий асослари юзасидан олинган илмий натижалари амалиётда Маданий мерос Департаменти томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошидаги Маданий мерос Департаментининг 2021йил 16 апрелдаги 01-02-БМ/546-сон маълумотномаси). Натижанинг қўлланилиши архитектура ёдгорликларининг гумбазларини бадиий ечимлари тамойилларидан амалий лойихаларда фойдаланиш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish