Sayt test rejimida ishlamoqda

Назаров Уктам Отабекович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурхондарё воҳаси меъморий ёдгорликларифни сақлаш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш», 18.00.01–Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/A39.
Илмий раҳбар: Маматмусаев Тохир Шайдулович, архитектура фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSc.03/30.12.2019.A.11.02.
Расмий оппонентлар: Зияев Абдуманноп Абдурахимович, архитектура фанлари доктори; Юнусов Шукрулло Хайруллоевич, архитектура фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қадимги, ўрта асрлар, хонликлар ва чор Россияси даврларига оид Сурхондарё воҳасининг шаҳарсозлиги ва меъморлиги ҳамда уларнинг ўзига хос жиҳатларини очиб бериш, ёдгорликларнинг график реконструкцияси таклифларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қадимги ибодатхоналар архитектураси Афғонистон ҳудудида вертикал тарзда будданинг турган ҳолатига, Сурхондарё вилояти ҳудудида 3 қисмли ҳовли атрофи айвон тарзида будданинг ўтирган ҳолатига ҳамда Тожикистон ҳудудида 2 қисмли йўлаксимон тарзда будданинг ётган ҳолатига мўлжалланиб барпо этилганлиги аниқланган;
Сурхондарёда мақбаралар асосан бир гумбазли бўлганлиги, бошқа ҳудудлардан фарқли равишда бино безакларининг камлиги, Абу Исо ат-Термизий ва Ал Ҳаким ат-Термизий мақбаралари типологиясида масжид ва хонақоҳ комплекс тарзда шаклланганлиги далилланган;
Қирққиз ёдгорлиги хонақоҳ, сарой, кўшк, карвонсарой бўлганлиги хусусида маълумотлар мавжудлиги, шунингдек ушбу ёдгорлик Сурияда Қаср ал-Ҳайр ал-Шарқи, Қаср ал-Ҳайр ал-Ғарби ва Иорданияда Қаср Хараналар каби араблар чегарасини билдирувчи қалъа архитектурасига ўхшаш эканлиги аниқланган;
ҳудуднинг туризм инфраструктурасини бойитишга хизмат қилувчи Сополлитепа манзилгоҳи, Фаёзтепа ибодатхонаси, Қирққиз қалъаси, Абу Исо ат-Термизий мақбараси ҳамда Искандар кўпригининг қадимги кўринишларини график қайта тиклаш таклиф лойиҳалари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё воҳаси меъморий ёдгорликларини сақлаш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қадимги ибодатхоналар архитектураси Афғонистон ҳудудида вертикал тарзда будданинг турган ҳолатига, Сурхондарё вилояти ҳудудида 3 қисмли ҳовли атрофи айвон тарзида будданинг ўтирган ҳолатига ҳамда Тожикистон ҳудудида 2 қисмли йўлаксимон тарзда будданинг ётган ҳолатига мўлжалланиб барпо этилганлигига оид хулосалардан Маданият вазирлигининг музейшунослик фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос департаментининг 2021 йил 27 апрелдаги 01-01/659-сон маълумотномаси). Натижада, Марказий Осиёда қадимги ибодатхоналар типологиясининг шаклланиши юзасидан аниқ тасаввур ҳосил қилиш имконияти яратилган;
Сурхондарёда мақбаралар асосан бир гумбазли бўлиб, бошқа ҳудудлардан фарқли равишда бинонинг безаклари камлиги, Абу Исо ат-Термизий ва Ал Ҳаким ат-Термизий мақбаралари типологиясида масжид ва хонақоҳ комплекс тарзда жипсланганлиги каби хулосалардан Маданият вазирлигининг туризм фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос департаментининг 2021 йил 26 июлдаги 01-03-1337-сон маълумотномаси). Натижада, Сурхондарё вилоятининг зиёрат туризм салоҳиятини оширишга ҳамда ички туризм фаолиятини ривожлантиришга эришилган;
Қирққиз ёдгорлиги хонақоҳ, сарой, кўшк, карвонсарой бўлганлиги хусусида ёзма маълумотлар мавжудлиги, ушбу ёдгорлик Сурияда Қаср ал-Ҳайр ал-Шарқи, Қаср ал-Ҳайр ал-Ғарби ва Иорданияда Қаср Хараналар каби араблар чегарасини билдирувчи қалъа архитектурасига ўхшаш эканлигига оид хулосалардан Маданият вазирлигининг туризм фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос департаментининг 2021 йил 26 июлдаги 01-03-1337-сон маълумотномаси). Натижада, бу ёдгорликнинг умумий кўриниши ҳақида аниқ тўхтамга келиб, тарихий ёдгорликларни қайта тиклаш ва реставрaция қилишда улардан фойдаланиш имконияти яратилган;
ҳудуднинг туризм инфраструктурасини бойитишга хизмат қилувчи Сополлитепа манзилгоҳи, Фаёзтепа ибодатхонаси, Қирққиз қалъаси, Абу Исо ат-Термизий мақбараси ҳамда Искандар кўпригининг қадимги кўринишлари юзасидан таклифи Маданият вазирлигининг лойиҳалаш жараёнлари фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос департаментининг 2021 йил 27 апрелдаги 01-01/659-сон маълумотномаси). Натижада, ёдгорликларнинг дастлабки кўринишлари ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish