Sayt test rejimida ishlamoqda

Маликов Улуғбек Эркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон тарихий шаҳарларидаги саройлар архитектурасининг шаклланиш ва ривожланиш анъаналари», 18.00.01–Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/А32.
Илмий раҳбар: Уралов Ахтам Синдарович, архитектура фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSc.03/30.12.2019.A.11.02.
Расмий оппонентлар: Зияев Абдуманноп Абдурахимович, архитектура фанлари доктори, етакчи илмий ҳодим; Досметова Зухра Шавкатовна, архитектура фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Хоразм Маъмун академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон тарихий шаҳарларидаги саройлар архитектурасининг шаклланиши, типологияси, меъморий-режавий ечимлари, фукционал таркиби, уларнинг шаҳарсозлик жойлашиши ва конструктив типларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
сарой бинолари меъморий-тарҳий ечимига кўра антик даврда тўғри тўртбурчак режали, бир-икки қаватли, кўп ҳовли бўлганлиги, илк ўрта асрларда улар мураккаб функцияли, икки-тўрт қават қилиб қурилганлиги аниқланган;
саройларни функциявий-шаҳарсозлик ташкиллаштирилишига кўра шаҳар ичидаги давлатнинг бошқарув қароргоҳлари, амир ва хонлар саройлари, вазирлар ва бой зодагонларнинг ҳовли саройлари, ҳукмдорларнинг шаҳар ташқарисидаги ёзги кўшк ва чодир саройлари каби типологик турларга бўлинганлиги исботланган;
тарихий саройлар архитектурасининг пештоқ, гумбаз, тоқ ва равоқ композициялари, гирих, ислимий, кундал ва муқарнас туридаги нақшлар замонавий саройлар архитектурасининг меъморий-бадиий ечимларида қўлланилганлиги далилланган;
ўрта асрларда тарихий саройлар асосан кўчмас ва тизмали-йиғмали кўчма конструктив ечимга эга бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон тарихий шаҳарларидаги саройлар архитектурасининг шаклланиш ва ривожланиш анъаналарини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сарой бинолари меъморий-тарҳий ечимига кўра антик даврда тўғри тўртбурчак режали, бир-икки қаватли, кўп ҳовли бўлганлиги, илк ўрта асрларда улар мураккаб функцияли, икки–тўрт қават қилиб қурилганлиги, ўрта асрларда тарихий саройларнинг кўчмас ва тизмали-йиғмали кўчма конструктив ечимларга эга бўлганлиги ҳақидаги илмий хулосалар Навоий ва Бухоро вилоятлари маданий мерос бошқармалари томонидан тарихий саройларни аҳолига дам олиш масканлари ва туристик томоша объектларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 23 февралдаги 02-16/1294-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистоннинг ўтмишдаги тарихий саройлари биноларини таъмирлаш, уларни сақлаш ва келажак авлодларга етказиш, саройларни сайёҳлик томоша маршрутларига киритиш имкониятлари яратилган;
саройларнинг функциявий-шаҳарсозлик ташкиллаштирилишига кўра шаҳар ичидаги давлатнинг бошқарув қароргоҳлари, амир ва хонлар саройлари, вазирлар ва бой зодагонларнинг ҳовли саройлари, ҳукмдорларнинг шаҳар ташқарисидаги ёзги кўшк ва чодир саройлари каби типологик ечимларга эга бўлганлиги, тарихий саройлар архитектурасининг, пештоқ, гумбаз, тоқ ва равоқ композициялари, гирих, ислимий, кундал ва муқарнас туридаги нақшлар замонавий саройлар архитектурасининг меъморий-бадиий ечимларида фойдаланилганлиги ҳақидаги далиллар Самарқанд ва Бухоро вилоятлари маданий мерос бошқармалари томонидан тарихий саройларни таъмирлаш, сақлаш ва уларни муҳим маданий мерос объектлари тарзида келажак авлодларга етказиш тадбирларини ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 16 апрелдаги 01-02/БМ-551-сон маълумотномаси). Ушбу натижаларнинг қўлланилиши Ўзбекистон шаҳарларидаги тарихий саройлар бинолари ва архитектурасига доир маълумотларни кенг жамоатчилик орасида оммалаштириш, тарихий саройларнинг жамиятда тутган ўрни ва ролидан замонавий амалиётда самарали фойдаланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish