Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдураҳимов Рустам Батиржановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бухоро амирлиги сарой-боғлари архитектурасининг ривожланиш тамойиллари», 18.00.01–Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/A38.
Илмий раҳбар: Пўлатов Хайрулло Шомуборакович, архитектура фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSc.03/30.12.2019.A.11.02
Расмий оппонентлар: Уралов Ахтам Синдарович, архитектура фанлари доктори, профессор; Иноғомов Бахтиёр Исмоилович, архитектура фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XVI-XX аср бошига оид Бухоро хонлигининг шаҳар ташқарисидаги сарой-боғлари меъморлиги хусусиятларини очиб бериш, сарой-боғлар типологиясини аниқлаш, ёдгорликларнинг график реконструкция таклифларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ситораи Моҳи Хосанинг Эски ва Янги саройлари Насруллохон, Музаффархон, Абдулахадхон, Олимхонлар даврида шаклланганлиги, шунингдек Абдулаҳадхон ва Олимхонлар даврларида ривож топган меъморий-режавий ва композицион сифатлар бошқа сарой-боғларга таъсир кўрсатганлиги асосланган;
сарой-боғларнинг маъмурий, дам олиш ва ов қилиш учун мўлжалланган функцияларга эга бўлганлиги, барпо этилишига кўра эса текис ерда сунъий равишда, табиий тўқайзор ва дарёлар ҳудудига туташ тарзда, тоғли каскадли рельефларга уйғун тарзда шакллантирилганлиги далилланган;
Бухоро амирлигининг Қрим, Санкт-Петербургда жойлашган масжид, сарой-боғлар меъморлигида анъанавий ва замонавий қоришиқ “эклектик” услуб мактаблари яратилганлиги ҳамда Қушбеги архиви материалларига кўра мирт, драцена, вайя, юстиция, дурман, аспидистра каби бута ва гул турлари, малус, кедр, банан каби дарахт навларининг ланшафт ечимларида қўлланилганлиги аниқланган; 
илк бор Карманада жойлашган сарой-боғларнинг туристик харитаси ишлаб чиқилиб, Карманадаги Мирзачорбоғ, Бухородаги Шербудин сарой-боғларининг график реконструкциялари лойиҳавий таклифлари берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро амирлиги сарой-боғлари архитектурасининг ривожланиш тамойиллари мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Ситораи Моҳи Хосанинг Эски ва Янги саройлари Насруллохон, Музаффархон, Абдулахадхон, Олимхонлар даврида шаклланганлиги, шунингдек Абдулаҳадхон ва Олимхонлар даврларида ривож топган меъморий-режавий ва композицион сифатлар бошқа сарой-боғларга таъсири хусусидаги хулосалар Маданият вазирлигининг туризм фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос департаментининг 2021 йил 27 апрелдаги 01-01/658-сон маълумотномаси). Натижада сарой-боғларнинг типологиясининг шаклланиши юзасидан аниқ тасаввур ҳосил қилиш имконияти яратилган; 
сарой-боғларнинг маъмурий, дам олиш ва ов қилиш учун мўлжалланган функцияларга эга бўлганлиги, барпо этилишига кўра эса текис ерда сунъий равишда, табиий тўқайзор ва дарёлар ҳудудига туташ тарзда, тоғли каскадли релъефларга уйғун тарзда шакллантирилганлиги оид хулосалардан Маданият вазирлигининг туризм фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос департаментининг 2021 йил 27 апрелдаги 01-01/658-сон маълумотномаси). Натижада сарой-боғларни қайта тиклаш ва реставрaция қилишда улардан фойдаланиш имконияти яратилган;
Бухоро амирлигининг Қрим, Санкт-Петербургда жойлашган масжид, сарой-боғлар меъморлигида анъанавий ва замонавий қоришиқ “эклектик” услуб мактаблари яратилганлиги ҳамда Қушбеги архиви материалларига кўра мирт, драцена, вайя, юстиция, дурман, аспидистра каби бута ва гул турлари, малус, кедр, банан каби дарахт навларининг ланшафт ечимларида қўлланилганлиги юзасидан таклифи Маданият вазирлиги архив маълумотларини тўлдириш фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос департаментининг 2021 йил 27 апрелдаги 01-01/658-сон маълумотномаси). Натижада, шаҳар ташқарисидаги сарой-боғлар меъморлигини ўрганишда, ёдгорликларни сақлаш депортаменти учун обидаларга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланилган.
 илк бор Карманада жойлашган сарой-боғларнинг туристик харитаси ишлаб чиқилган, Карманадаги Мирзачорбоғ, Бухородаги Шербудин сарой-боғларининг график реконструкциялари лойиҳавий таклифлари яратилганлиги хусусидаги хулосалардан Маданият вазирлигининг туризм фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос департаментининг 2021 йил 27 апрелдаги 01-01/657-сон маълумотномаси). Натижада, Кармана туманидаги сарой-боғлар га оид маълумотлар тўла йиғилган, туристик харитаси шакллантирилиб, вилоятининг зиёрат туризм салоҳиятини оширишга ҳамда ички туризм фаолиятини ривожлантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish