Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшонқулов Жуманазар Шаъбоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Муҳaммaдсиддиқ Ҳайрат ва ХIХ аср охири - ХХ аср бошида тожик шеърияти анъаналари”, 10.00.05 ˗ Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (тожик адабиёти) (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2019.4.PhD/Fil1057.
Илмий раҳбар: Ҳамроев Жумақул, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Сулаймонов Исроилжон Исомиддинович, филология фанлари доктори, доцент; Худойдодов Аъзам Овлододович, филология фанлари доктори, профессор (Тожикистон).  
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади Муҳaммaдсиддиқ Ҳайрат адабий-ижодий фаолиятини, поэтик маҳоратини ХIХ аср охири – ХХ аср боши тожик шеърияти анъаналари асосида очиш, шоир девонининг жанрий таркиби, мавзулар олами, мотив ва образларига хос хусусиятларни аниқлашдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Муҳаммадсиддиқ Ҳайрат Бухорийнинг ижодий услуб манерасида тариқат, маърифат, ваҳдат, ҳақиқат каби ирфоний қарашларнинг халқчиллиги, метафора қўллашдаги тушунарлилик, халқ оғзаки ижодига яқинлилик каби жиҳатларга эга эканлиги асосланган; 
шоир девонининг қўлёзма нусхаларида ишқ, муҳаббат, садоқат, дўстлик каби ғоялар мавжудлиги ҳамда ташбиҳ, тажнис, мажоз, истиора, рамз, киноя каби санъат турлари қўлланганлиги далилланган;
 Ҳайрат Бухорий шеъриятида ирсоли масал бадиий санъатини қўллашда, халқ мақолларини танлашда ритм қонуниятига, мисраларда ички ва ташқи қофияларни конструктив тузишда аниқликка риоя қилинганлиги очиб берилган; 
шоир лирикасида гўзал бадиият уйғунлигини таъминлашда лафзий ва маънавий санъатларнинг мутаносиблиги, мақолларнинг поэзия тилига яқинлиги, афоризмларнинг тарбиявий аҳамият касб этганлиги аниқланган.
IV.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Муҳaммaдсиддиқ Ҳайрат ва ХIХ аср охири – ХХ аср бошида тожик шеърияти анъаналарини тадқиқ этишда олинган илмий натижалар асосида:
Муҳаммадсиддиқ Ҳайрат Бухорийнинг услуб манерасидаги алоҳидалик, вазннинг соддалаги, ирфоний қарашларнинг халқчиллиги, метафора қўллашдаги тушунарлилик, халқ оғзаки ижодига яқинлилик каби хулосалардан ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуминатар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-ФI-ОО5 “Қороқалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017-2020 й.й.) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуминатар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 07 июлдаги 15311-сон маълумотномаси). Натижада Туркистонда кечган маърифатчилик ҳаракатининг бадиий адабиётга таъсири, мазкур даврдаги Бухоро адабий муҳитининг ўзига хос ижодий йўналишлари, тожик-ўзбек-қорақалпоқ адабиётининг муштарак ва ўзига хос жиҳатлари ҳақида яхлит ва умумлашма хулосаларга келиш учун асос бўлган; 
шоир девонининг қўлёзма нусхалари ва уларнинг  композицион тузилиши, ғоявий-бадиий жиҳатлари, қўлланилган адабий тимсолларнинг ранг-баранглиги, фолклорга хос қаҳрамонлик, яхшилик, эзгулик, вафо, садоқат сингари  мотивларига доир хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston” телеканалининг “Бедорлик”, “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Рангинкамон” туркумидаги кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston” телеканали ДУКнинг 2021 йил 28 майдаги 01-13-855-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатувларнинг қизиқарли ва илмий-оммабоп бўлишига эришилган;
Ҳайрат Бухорий шеъриятидаги ғазаллар, рубоийлар, қитъалар ҳамда уларнинг ғоявий, матний, лингвостилистик хусусиятлари ва ирсоли масал, тазод, талмеҳ каби бадиий санъатларнинг қўллашдаги маҳорати борасидаги хулосалардан Б.Ғафуров номидаги Хўжанд давлат университети, Ҳозирги замон тожик адабиёти кафедраси томонидан бажарилган 2018-2022 йиллардаги GR № 0118 TJ 00948 – “Омўзиш, таҳқиқ ва нашри осори адибони охири асри ХIХ ва аввали асри ХХ” (XIX аср охири ва XX аср бошидаги адиблар асарларини ўрганиш, илмий тадқиқот ишлари олиб бориш ва чоп этиш) лойиҳасида фойдаланилган (Б.Ғафуров номидаги Хўжанд давлат университетининг 2020 йил 7 октябрдаги 01/7246-сон маълумотномаси). Натижада Муҳаммадсиддиқ Ҳайрат шеърлари тожик адабий ва миллий-маънавий меросининг ажралмас қисми экани, шоир шеъриятининг поэтик таҳлили, унда замонавий муаммолар концепциясининг инъикоси, жанрлар типологияси, замонавий тожик шеърияти учун янги йўналишларнинг таснифини амалга ошириш, таҳлил қилиш, изоҳлашда муҳим манба қиёсий ўрганишда муҳим назарий манба вазифасини ўтаган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish