Sayt test rejimida ishlamoqda

Хўжақулов Сирожиддин Холмаҳматовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “XIX асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошлари тожик адабиётида лирик жанрларнинг тадрижий такомил тамойиллари (анъана ва новаторлик)”, 10.00.05 ˗ Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (тожик адабиёти) (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.DSc/Fil241.
Илмий раҳбар: Ҳамроев Жумақул ХХХ, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Умуров Ҳотам Икромович, филология фанлари доктори, профессор; Салимий Носиржон Юсуфзода, филология фанлари доктори, профессор, академик (Тожикистон); Солеҳов Шамсидин Аслидинович, филология фанлари доктори, профессор (Тожикистон). 
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маърифатпарварлик ва жадид адабиётида лирик жанрлар шаклланишининг тарихий-назарий, ижтимоий-сиёсий ва адабий-эстетик асослари, тадрижий такомили ва янгиланиш тамойилларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ХIХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошлари тожик адабиётида лирик жанрларнинг ўзгармас мумтоз поэтика қонуниятлари асосида янгиланиши очиб берилган;
тожик жадид  шеъриятида “ишқ”, “ёр”, “ағёр”, “дил”, “қалб”, “маҳбуб”,  “меҳмон” “сайд”, “сайёд” каби анъанавий тимсолларнинг сайқалланганлиги, “маърифат”, “ирфон”, “иршод”, “ислоҳот”, “андиша” сингари туркум ноанъанавий образларнинг метафорик хусусиятлари асосланган; 
жадид лирикасида анъанавий аруз вазнидан бармоқ вазнига ўтиш,  сочма (сочим)-қофиясиз ва вазнсиз  шеъриятнинг ёйилиш, қофияланиш комбинацияларидаги эркинлик каби тамойиллар мавжудлиги исботланган;
жадид шеъриятида ахлоқий ва фалсафий мотивларга кирувчи ижтимоий муҳитга боғлиқ миллат ва халқ қайғуси, эрк ва озодлик ғояларининг бадиий талқини, давр адабиётининг татабу, назира, пайравлик, ворисийлик ҳамда новаторлик ҳодисалари асосида шаклланганлиги аниқланган; 
миллий шеъриятнинг анъанавий лирик қолипдаги поэзиядан устунлиги, “ашъори ишқия” ва “ашъори миллия” каби парадоксиал тушунчаларга эгалиги далилланган. 
IV.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, натижа ва ишланмалар асосида:
ХIХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошлари тожик адабиётида лирик жанрлар тадрижий такомили, бадиий тасвир воситаларининг табдили, метафорик образларнинг анъанавий ва ноанъанавий кўринишлари, бармоқ ва сочма вазнларнинг хусусиятлари ва бу борада чиқарилган илмий хулосалардан ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 06 июндаги 17.01/172-сон далолатномаси). Натижада XIX асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошлари шеъриятининг анъанавий жанрлар тизими, уларнинг такомиллашуви муштарак ва узлуксиз жараён эканлиги, лирик жанрларнинг фольклор шеърий туркумлар асосида шаклланиш тамойиллари тўғрисидаги хулосаларга асос бўлган; 
жадид адабиётида миллий шеъриятнинг анъанавий лирик қолипдаги поэзиядан устуворлиги, унинг юксак танқидий, тарғибий, ташвиқий руҳияти, “ашъори ишқия” ва “ашъори миллия” каби жадид адабиётидаги парадоксиал тушунчалар шарҳига оид илмий хулосалардан ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012-2016 йилларда бажарилган ФА-Ф1-ГОО2 “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 08 августдаги 17.01/219-сон далолатномаси). Натижада миллий маърифатпарварлик ва жадид адабиётида рўё услубида яратилган бир қатор асарлар, улар таркибидаги хаёлий фантастик ҳикоялар, хусусан туркум маснавийларнинг эврилиши ва рўё услубининг ижодкор бадиий тафаккур тараққиётида тутган ўрни ҳақидаги илмий-амалий хулосаларга асос бўлган;
миллий шеъриятнинг анъанавий лирик қолипдаги поэзиядан устунлиги, “ашъори ишқия” ва “ашъори миллия” каби парадоксиал тушунчаларга эгалигига оид илмий хулосалардан ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012-2016 йилларда бажарилган ФА-Ф1-ГОО2 “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 08 августдаги 17.01/219-сон далолатномаси). Натижада миллий маърифатпарварлик ва жадид адабиётида рўё услубида яратилган бир қатор асарлар, улар таркибидаги хаёлий фантастик ҳикоялар, хусусан туркум маснавийларнинг эврилиши ва рўё услубининг ижодкор бадиий тафаккур тараққиётида тутган ўрни ҳақидаги илмий-амалий хулосаларга асос бўлган; 
давр шеъриятининг шаклланишида адабий алоқалар ва ўзаро таъсир ўрни, шеърият тили ва услуби, жадид шеъриятида миллий ва тарихий ўзликни англаш ғояларига оид илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston” телеканалининг “Бедорлик”, “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Рангинкамон” туркумидаги кўрсатувларини тайёрлашда маърифатпарвар ва жадид шоирлари шеъриятидаги юксак ғоявий мазмун, таълим ва тарбияга йўналтирилган мавзулардан тарбиявий ва эстетик мақсадларда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston” телеканали ДУКнинг 2021 йил 03 июндаги 01-12-950-сон маълумотномаси). Натижалар телекўрсатувларнинг сценарийларини тайёрланишда бирламчи методологик асос бўлиб хизмат қилган ҳамда тамошобинларни янги давр тожик адабиёти намуналари билан таништиришда, кўрсатувларнинг қизиқарли ва оммабоп бўлишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish