Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдибоева Нилуфар Уктамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қамишдан ва пахта тозалаш корхоналари чиқиндиларидан кимёвий қайта ишлаш учун яроқли целлюлоза олиш технологиясини яратиш ҳамда улар асосидаги органик материаллар», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Т561.
Илмий раҳбар: Муродов Музаффар Мурадович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент инновацион кимёвий технология илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Файзуллаев Нормурод Ибодуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Нормуродов Бахтиёр Абдуллаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қамишдан ва пахта тозалаш корхоналари чиқиндиларидан кимёвий қайта ишлашга яроқли целлюлоза ва улар асосидаги органик материаллар олиш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қамиш ўсимлиги ва пахта тозалаш корхоналарининг толали чиқиндилари асосида турли маркали целлюлозалар олинган ҳамда уларни кимёвий қайта ишлаш усули ишлаб чиқилган;
қамиш ўсимлиги ва пахта тозалаш, тўқимачилик саноат корхоналарининг толали чиқиндилари асосида олинган турли маркали целлюлозаларнинг физик-кимевий ҳамда механик хоссалари аниқланган; 
пахта тозалаш корхоналарининг толали чиқиндилари асосида тиббиёт гипси учун юқори тозаликка эга бўлган Н-КМЦ олинган ва унинг физик-кимевий хоссалари аниқланган;
қамишдан ва пахта тозалаш корхоналари чиқиндиларидан кимёвий қайта ишлаш учун яроқли целлюлоза олиш технологияси яратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қамиш ўсимлиги ва пахта тозалаш корхоналарининг толали чиқиндилари асосида турли маркали целлюлозалар олиш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
қамиш ўсимлиги ва пахта тозалаш корхоналарининг толали чиқиндилари асосида турли маркали целлюлозалар олиш технологияси “Карбонам” МЧЖда амалиётга жорий этилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йил 20 декабрдаги 03-17-5/202-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлар асосида кимёвий қайта ишлашга яроқли целлюлоза олиш имконини берган; 
маҳаллий хомашёлардан олинган кимёвий қайта ишлишга яроқли целлюлоза асосида полианионли целлюлоза олиш усули “Карбонам” МЧЖда амалиётга жорий этилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йил 20 декабрдаги 03-17-5/202-сон маълумотномаси). Натижада, пахта линтидан бурғулаш эритмалари учун стабилизатор сифатида ишлатиладиган полианионли целлюлоза олиш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish