Sayt test rejimida ishlamoqda

Восиқов Улуғбек Алишер ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Бозор иқтисодиёти шаклланаётган шароитда аҳоли даромадлари табақаланиши ва камбағалликни қисқартириш йўналишлари”, 08.00.01 - Иқтисодиёт назарияси, 08.00.10 –Демография. Меҳнат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Iqt1396.
Илмий раҳбар: Шарифхаджаев Усман Улфатович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти, PhD.03/04.06.2021.1.133.01.
Расмий оппонентлар: Зокирова Нодира Қаландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хасанов Рустам Раббимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.   
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бозор иқтисодиёти шаклланаётган шароитда аҳоли даромадлар табақаланиши ва камбағалликни қисқартириш иқтисодий механизмини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишлаб чиқариш муносабатлари тизимида молиявий натижанинг нотекис тақсимланиши ва аҳоли гуруҳларининг миллий даромаддан оладиган улушидаги тафовутларига кўра, аҳоли даромадининг табақаланишини опти-маллаштириш назарий жиҳатдан асосаланган ҳамда аҳоли табақаланиши даражаси дециль коэффицентининг 8-10 оралиғида бўлиши тавсия этилган;
тижорат банклари томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар учун ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолияти учун 600 млн. сўмгача нақд пул шаклида кредит ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
аҳолининг ишсиз, камбағал қатламлари бандлигини таъминлашга мўлжалланган грант ва субсидиялар миқдорини камида 25 фоизга ошириш таклифи асосланган;  
хорижда меҳнат фаолиятини юритмоқчи бўлган рўйхатга олинган ишсиз ва камбағал фуқароларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларига, ишлаб чиқаришнинг ўзида ўқитиш учун ташкилот, «уста-шогирд» мактабларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар бир таълим олувчи учун бир ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда грантлар ажратиш таклифи ассоланган;
минтақаларда аҳоли бандлигини ошириш, даромадларини кўпайтириш ва камбағалликдан чиқаришда маҳаллалар ихтисослашув йўналишларини (“Ўсиш нуқталари”) аниқлаган ҳолдаа “маҳалла - драйвер” лоиҳалари ташаббускорларига кўмаклашиш орқали маҳаллаларни  ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаши таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бозор иқтисодиёти шаклланаётган шароитда аҳоли даромадларини табақаланиши ва камбағалликни қисқартириш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
аҳоли даромадлари табақаланишини назарий жиҳатдан оптималлашти-риш ҳамда аҳоли табақаланиши даражаси дециль коэффицентининг 8-10 баравар оралиғида бўлиши бўйича таклифлар “Бозор иқтисодиёти шаклланаётган шароитда аҳоли даромадлари табақаланиши ва камбағалликни қисқартириш йўналишлари” мавзусида бажарилган фундаментал лойиҳада аҳоли даромадлари табақаланиши ва камбағалликни қисқартириш йўналишларини  асослашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2022 йил 28 май 02/11 – 3020-сон маълумотномаси). Назарий таклифлардан фойдаланиш тенгсизликнинг оптимал даражаси орқали иқтисодий усишни рагбатлантириш имконини берган;
тижорат банклари томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар учун ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолияти учун 600 млн. сўмгача нақд пул шаклида кредит ажратиш тўғрисидаги таклифи “Ипотека банк” АТИБ томонидан микромолиялаштириш амалиётида қўлланилган (“Ипотека банк” АТИБнинг 2022 йил 4 апрелдаги 12-3/3554-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида банкнинг якка тартибдаги тадбиркорларга ажратилган кредитлари ҳажми 2020 йилга (127,5 млрд. сўм)  нисбатан 108,0 фоизга ошиб, 2021  йилда 186,4 млрд сўмни ташкил қилган;
аҳолининг ишсиз, камбағал қатламлари бандлигини таъминлашга мўлжалланган грант ва субсидиялар миқдорини камида 25 фоизга ошириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил  3 февралдаги ПФ-6155-сон “«Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида ўз аксини топган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 7 декабрдаги GC41144346-сон маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга қўлланилиши асосида «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун зарур бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача субсидиялар ажратилиши кўзда тутилган;
хорижда меҳнат фаолиятини юритмоқчи бўлган рўйхатга олинган ишсиз ва камбағал фуқароларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун тегишли ўқитиш муассасаларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар бир таълим олувчи учун бир ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда грантлар ажратиш таклифи Ўзбекистон Ресепубликаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сон “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ўз аксини топган ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан меҳнат мигрантлари фаолиятини қўллаб-қувватлашда фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 7 декабрдаги GC41144346-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини амалиётга қўлланилиши ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижий мамлакатларда ишлаш учун кетаётган ва «labor-migration» дастурий мажмуасида рўйхатга олинган фуқароларни тадбиркорлик кўникмалари, хорижий тиллар ва касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларига, ишлаб чиқаришнинг ўзида ўқитиш учун ташкилот, «уста-шогирд» мактабларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар бир таълим олувчи учун бир ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда грантлар ажратиш бўйича механизм шакллантирилган;
минтақаларда аҳоли бандлигини ошириш, даромадларини кўпайтириш ва камбағалликдан чиқаришда маҳаллалар ихтисослашув йўналишларини (“Ўсиш нуқталари”) аниқлаган ҳолдаа “маҳалла - драйвер” лоиҳалари ташаббускорларига кўмаклашиш орқали маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаши таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Аҳоли даромадларини ошириш ва камбағалликдан чиқариш дастури” (2020 й., 2021 й., 2022 й.) ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 7 декабрдаги GC41144346-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижасини амалиётга қўллаш асосида маҳаллаларнинг алоҳида субъект сифатида мақомини мустаҳкамлаш ва “ўсиш нуқтасини” аниқлаш, аҳоли билан ишлашнинг такомиллашган механизми таклиф этилиб, аҳоли камбағаллигини қисқартиришнинг услубий-амалий имкнониятларини кенгайтиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish