Sayt test rejimida ishlamoqda

Акрамов Вохиджон Рустамовичнинг
фан доктори (DSc) диссетацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сон суяги бошчаси асептик некроз билан касалланган беморларни даволаш ва реабилитация қилиш усулларини оптималлаштириш», 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.DSc/Tib431.
Илмий консултант: Асилова Саодат Убайевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01
Расмий оппонентлар: Шатурсунов Шахайдар Шаалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Борзунов Дмитрий Юрьевич, тиббиёт фанлари доктори (Россия Федерацияси); Хамраев Фарход Шарафович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Кубань давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сон суяги бошчаси асептик некрози касаллигининг турли хил даражаларига қараб, даволаш ва реабилитация самарадорлигини оширувчи усулларни такомиллаштиришдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сон суяги бошчаси асептик некрози билан оғриган ва суяк остеопорози бўлган беморларда имплантнинг сон компоненти атрофига аутосуяк қўйиш орқали бажариладиган эндопротезлаш усули ишлаб чиқилган;
 сон суяги бошчаси асептик некрози билан оғриган беморларнинг чаноқ-сон бўғими эндопротезлашда эндопротез сферик бошчаси конус кесими градусини аниқлаш йўли билан математик моделлаштириш орқали имплант компонентларининг чидамлилигини ортиши ва эксплуатацион ишончлилигини ошириши исботланган;
сон суяги бошчаси асептик некрозида клиник белгилари (сон суяги бошчасининг ички ротацияси эрта чекланиши, мушакларнинг гипотрофияси) ва функционал хусусиятлари тахлили асосида даволаш вариантларини танлаш тактикаси асосланган;
сон суяги бошчаси асептик некрозини даволаш учун плазмолифтинг терапияни қўллашда аутоплазмани тайёрлаш техникасини такомиллаштириш орқали беморларда клиник самарага эришиш мумкинлиги исботланган;
сон суяги бошчаси асептик некрози билан оғриган беморларда нейроабляция усулини қўллашда муолажани 1,5 минутгача ва термал ишлов даражасини 90 градусга ошириш беморларда оғриқ сезувчанлик ва мушаклар спазмини камайтиришга,  бўғим функциясини яхшилашга ва эндопротезлаш операциясини 5 йилгача кечиктиришга имкон бериши исботланган;
чаноқ-сон бўғими эндопротезлашда ишлаб чиқилган хирургик инструмент-распаторни қўллаш сон суяги бошчаси юмалоқ боғламини кесиш ва сон суяги бошчасини қуймич косачасидан осонлик билан чиқариш имкониятини бериши исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Сон суяги бошчаси асептик некрози билан касалланган беморларни даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
сон суяги бошчаси асептик некрози билан касалланган беморларни даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари бўйича «Сон чаноқ бўғимини эндопротезлаш усули»га патент олинган (UA 73531 U 25.09.2012). Олинган натижалар сон суяги бошчаси асептик некрози остеопорози фонидаги сон чаноқ бўғимини эндопротезлаш, эндопротез хизмат даврини узайтириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имкониятини берган;
сон суяги бошчаси асептик некрози билан касалланган беморларни даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари бўйича «Сон чаноқ бўғими эндопротези сферик бошчаси» фойдали моделига патент олинган (UA655449 U 12.12.2011). Олинган натижалар эндопротез бўйинчасини эгарсимон ёриққа ўрнатишнинг осонлашиши орқали  эндопротез қисмларининг мустахкамлиги 2,2-2,5 мартага  ошиши, сферик бошчанинг эксплуатацион ишончлилиги икки баравар ортиши имконини берган;
сон суяги бошчаси асептик некрози мавжуд бўлган беморларни плазмолифтинг усулида консерватив даволаш бўйича ишлаб чиқилган «Чаноқ-сон бўғими дегенератив-дистрофик касалликлари даволаш усулларини такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 12.10.2021 йилдаги №8н-з/335 сон хулосаси). Олинган натижалар сон суяги бошчаси асептик некрози билан оғриган беморларни даволаш усулларини ва реабилитацияни такомиллаштиришга ва 95% ҳолларда даволаш натижаларини яхшилаш имконини берган;
чаноқ-сон бўғими асептик некроз билан касалланган беморларни нейроабляция усулида даволаш бўйича «Чаноқ-сон бўғими дегенератив-дистрофик касалликларини кам инвазив хирургик йўл билан даволаш усули» деб номланган услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-з/335-сон маълумотномаси).Таклиф қилинган усул сон чаноқ бўғимидаги оғриқ синдромини йўқотиш орқали беморларни эндопротезлаш операцияларини 5 йилгача кечиктириш имкониятини берган;
сон суяги бошчаси асептик некрози билан касалланган беморларни даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари  соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, жумладан, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий ва Бухоро филиаллари, Бухоро вилоят сил касалликлари шифохонаси амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 20 декабрдаги 08.09/20119-сон маълумотномаси). Олинган натижалар сон суяги бошчаси асептик некрози билан касалланган беморларни даволашни такомиллаштириш ва бўлиши мумкин бўлган асоратларни 25% дан 2,5% гача камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish