Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунходжаева Рашида Юсупжановна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Рефрижератор вагон ва контейнерларда полиз маҳсулотларни ташиш технологик жараёнларини такомиллаштириш”, 05.08.03 – Темир йўл транспортини ишлатиш; (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т1474
Илмий раҳбар: Ибрагимов Назирилла Набиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.15/30.12.2019.Т.73.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Арипов Назиржон Мукарамович техника фанлари доктори, профессор; Мирхамидов Шухрат Шавкатович, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялар университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рефрижератор вагон ва контейнерларда полиз маҳсулотларини ташишда технологик транспорт жараёнларини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
полиз маҳсулотларини рефрижератор вагон ва контейнерларда ташишни ташкил этишга таъсир қилувчи омиллар юкларни ташиш хавфсизлигини ошириш бўйича тизимли таҳлилни ҳисобга олган ҳолда асослаб берилган;
рефрижератор вагон параметрларининг ва полиз маҳсулотлари ўлчамларининг ўзаро боғлиқлигини ифодаловчи математик модели таранинг ўртача ташқи ўлчамларини ва оғирлигини белгилаш йўли асосида такомиллаштирилган;
рефрижераторли транспорт воситаларида юкнинг бузилишини камайтириш мақсадида, транспорт ва биокимёвий омилларнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда, полиз маҳсулотларини ташиш шартининг имитацион модели ишлаб чиқилган;
рефрижераторли вагон ва контейнерларнинг юкланиш меъёрини оширишнинг илмий-асосланган технологик ечимлари полиз маҳсулотларини рефрижераторли ҳаракат таркибларда ташишдан аввал кварцлаш жараёнини қўллаш орқали ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темир йўл транспортида полиз маҳсулотларини ташишдаги транспорт жараёнларининг технологиясини такомиллаштириш ва ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида қуйидагилар жорий этилган:
темир йўл транспортида полиз маҳсулотларини ташишнинг қатъий муддатлари ва рухсат этилган тахлаш баландлиги бўйича ишлаб чиқилган технологияси (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2021 йил 15 апрелдаги №01/1382-21-сон маълумотномаси). Полиз маҳсулотларини ташиш технологияси ва шартлари транспорт воситаларининг сиғими ва юк кўтариш қобилияти бўйича рационал фойдаланишни амалга оширган. Тадқиқот натижалари транспорт харажатларини камайтириш, шунингдек полиз маҳсулотларни етказиб бериш муддатини қисқартириш имкониятини берган;
биокимёвий омилларнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда, полиз маҳсулотларини ташиш шарти бўйича ишлаб чиқилган технологияси (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2021 йил 15 апрелдаги №01/1382-21-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида, темир йўл транспортидаги ташишларда полиз маҳсулотларини ташиш масофасини узайтириш, шунингдек бузилиш жараёнини секинлаштириш имконияти пайдо бўлган;
рефрижераторли вагон ва контейнерларга тараларни оптимал жойлаштиришни аниқлашнинг ишлаб чиқилган алгоритмлари, дастурий мажмуа кўринишидаги инструментал воситалари, ишлаб чиқилган алгоритмлари, усуллари (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2021 йил 15 апрелдаги №01/1382-21-сон маълумотномаси). Илмий ишнинг натижалари полиз маҳсулотларини ташишда рефрижератор транспорт воситаларининг юкланишини меъёрлаш имконини берган, натижада рефрижератор транспорт воситаларидан юк кўтариш қобилияти бўйича самарадорлик 3-5% га кўпайган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish