Sayt test rejimida ishlamoqda

Сейтов Айбек Жумабаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Насос станциялари каскадли йирик магистрал каналлардаги сув ресурсларини оптимал бошқариш (Қарши магистрал канали мисолида)”, 05.09.07-“Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” ва 05.01.02-“Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотларни қайта ишлаш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Т395
Илмий маслаҳатчиларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Махмудов Илхом Эрназарович техника фанлари доктори, профессор ва Қабулов Анвар Василович техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.41/30.04.2021.T.131.01 рақамли Илмий кенгаш асосида ташкил этилган бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: 
Мухамедиева Дилноз Тўлқиновна техника фанлари доктори, профессор,
Жонқобилов Улуғмурод Умбарович техника фанлари доктори, профессор ва Утеулиев Ниятбай Утеулиевич физика - математика фанлари доктори, профессор
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: каскадли йирик машина каналларида содир бўладиган беқарор сув ҳаракатининг гидравлик ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш. Сув ва энергия ресурсларидан рационал фойдаланишнинг оптимал бошқариш услубини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сен-Венан тенгламалари асосида каскадли йирик машина каналларда насос станцияларининг иш режими билан боғлиқ ҳолда вужудга келадиган беқарор сув ҳаракатининг гидравлик ҳисоблаш усуллари такомиллаштирилган;
каскадли йирик магистрал каналлардаги сув ресурсларини оптимал бошқаришнинг динамик моделлар асосида очиқ ўзанли каналлардаги сув ресурсларини беқарор ҳаракатининг математик моделлари ва сифат мезонлари ишлаб чиқилган;
иқтисодиёт тармоқларини сув билан ишончли таъминлаш мақсадида каскадли йирик машина каналларида сув ресурсларини рационал тақсимлаш ва оптимал бошқаришнинг максимум тамойиллари асосида истеъмолчиларга белгиланган вақтда ва керакли ҳажмда сув ресурсларини етказиб беришни оптимал бошқаришнинг зарурий шартлари ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган оптималликнинг зарурий шартлари асосида насос станциялари каскадли йирик магистрал каналлардаги насос агрегатларни ва гидротехник иншоотларни оптимал бошқаришнинг градиент проекцияси усули ишлаб чиқилган;
чекли айирмалар усули асосида насос станциялари каскадли йирик магистрал каналлардаги сув ресурсларини ва гидравлик жараёнларни оптимал бошқариш масаласини ечишнинг алгоритми ва дастурлар мажмуаси яратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Каскадли йирик машина каналларида содир бўладиган беқарор сув ҳаракатининг гидравлик ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш. Сув ва энергия ресурсларидан рационал фойдаланишнинг оптимал бошқариш услубини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
Сен-Венан тенгламалари тизими асосида каскадли йирик машина каналларда насос станцияларининг иш режими билан боғлиқ ҳолда вужудга келадиган беқарор сув ҳаракатининг такомиллаштирилган гидравлик ҳисоблаш усуллари ҳамда ишлаб чиқилган сифат мезонларини аниқловчи дастурий восита Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил “20 сентябрдаги ЕО12551158-сонли маълумотномаси). Илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга жорий қилиниши орқали сув ресурслари 5-7 фоизга ва электр энергияни 1 фоизгача тежаш имконини берган; 
каскадли йирик машина каналларида насос станцияларининг иш режимига боғлиқ ҳолда вужудга келадиган беқарор сув ҳаракатини ҳисоблашнинг такомиллаштирилган гидравлик усуллари ҳамда сув ресурслларини оптимал бошқаришнинг сифат мезонлари ва алгоритмлари Aму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил “20 сентябрдаги ЕО12551158-сонли маълумотномаси). Илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга жорий қилиниши орқали сув ресурслари 7-9 фоизга ва электр энергияни 0,5 фоизгача иқтисод қилиш имконини берган;
Диракнинг дельта функцияси ва Хэвисайт функциялари асосида насос станциялари каскадли йирик магистрал каналлардаги сув ресурсларини ва гидравлик жараёнларни оптимал бошқариш масаласини ечишнинг алгоритми ва дастурлар мажмуаси “Aму-Қашқадарё” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси фаолиятига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил “20 сентябрдаги ЕО12551158-сонли маълумотномаси). Натижада насос станциялари каскадли магистрал каналнинг иш режимларининг самарадорлигини 10% гача ошириш имконини яратган;
каскадли йирик магистрал каналлардаги сув ресурсларини оптимал бошқаришнинг ҳисоблаш усуллари ва сифат мезонлари  “Сирдарё-Зарафшон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг Жиззах бош насос станциялар бошқармаси фаолиятига тадбиқ этилди (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил “20 сентябрдаги ЕО12551158-сонли маълумотномаси). Сув ресурсларидан фойдаланиш бошқарувини рақамлаштириш орқали сув ресурслари 7-10 фоизга ва электр энергияни 2 фоизгача тежаш имконини берган;
иқтисодиёт тармоқларини сув билан ишончли таъминлаш мақсадида каскадли йирик машина каналларида сув ресурсларини рационал тақсимлаш ва оптимал бошқаришнинг зарурий шартлари асосида ишлаб чиқилган мезонлар “Сирдарё-Зарафшон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси фаолиятига тадбиқ этилди (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил “20 сентябрдаги ЕО12551158-сонли маълумотномаси). Натижада йирик насос станцияларнинг иш режимлари оптималлаштиришга эришилиб, сув ресурсларини 8-11 фоизга ва электр энергияни 0,4 фоизгача иқтисод қилиш имконини яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish