Абдулазизов Бахром Тошмирзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «InAs/AlSb гетеротузилма квант ўрасида икки ўлчамли электрон газ статистикаси», 01.04.10–Яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/FM47.
Илмий раҳбар: Гулямов Ғофур, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Физика-техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Физика-техника институти, Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.FM/T.34.01.
Расмий оппонентлар: Мамадалимов Абдугафур Тешабаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик; Аюханов Рашид Ахметович, физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: AlSb/InAs/AlSb гетеротузилма асосида электрон газни характеристик параметрларининг электронлар тўлиқ концентрациясига боғлиқлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
AlSb/InAs/AlSb зона тузилишидаги нопараболик хусусиятларини, электронлар учун квант ўра чуқурлигини чеклилигини ва InAs/AlSb гетероўтишдаги масса сакрашини ҳисобга олиб, минизоналар спектрининг соддалаштирилган модели ишлаб чиқилган;
икки ўлчамли электрон газларни тўла концентрацияси, минизоналардаги электронлар концентрацияси, Ферми энергияси, транспорт масса каби катталикларнинг ўзаро боғланишини ифодаловчи математик ифода аниқланган;
бир неча минизоналар тўлдирилиши шароитида икки ўлчамли электронлар газининг энергия ҳолатлари зичлиги ва энтропиясини ҳароратга боғланишини ифодалайдиган математик модель ишлаб чиқилган;
икки ўлчамли электрон газдаги энергия ҳолатлари зичлигини Ферми сатҳида ўлчанган эффектив масса қийматлари асосида аниқлаш мумкинлиги кўрсатилган;
ҳарорат ортиши билан ҳолатлар зичлигидаги кескин сакрашлар секин силлиқлашиб дисперсиянинг нопараболиклиги ҳароратнинг кенг оралиқларида ҳам намоён бўлиши кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
AlSb/InAs/AlSb гетеротузилма асосида электрон газни характеристик параметрларининг электронлар тўлиқ концентрациясига боғлиқлигини аниқлаш асосида:
термодинамик энергетик ҳолатлар спектрини аниқлашнинг содда модели «Trasporte Mono-y Bipolar en Estructuras Semiconductors» мавзусидаги Мексика инновациялар марказининг лойиҳасини бажаришда нанотизимли AlSb/InAs/AlSb гетеротузилмаларнинг минизоналарда электронлар спектрини аниқлашда қўлланилган (Мексика инновациялар марказининг 2017 йил 20 ноябрдаги маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланиши яримўтказгичли бирикмалар минизоналарида электронлар спектрини аниқлашда трансцендаент тенгламаларни кенг чуқур ўрада ечиш имконини берган;
AlSb/InAs/AlSb гетеротузилмасининг квант ўраси минизоналарида электрон спектрининг соддалаштирилган аппроксимацияси; Ферми энергиясини, электронни транспорт массасини ҳамда минизоналардаги электронлар улушини тўла концентрацияга боғланишини аниқлаб берувчи алгоритми ва термодинамик ҳолатлар зичлиги ва энтропияни тўла концентрация ва ҳароратга боғлиқлиги бўйича олинган натижалари Ф-2-21 рақамли «Яримўтказгич-диэлектрик чегарасидаги сирт ҳолатлар зичлигини аниқлашни математик моделлаштириш» (2011–2016) мавзусидаги грант лойиҳани бажаришда квант ўрада Циклотрон резонанси содир бўлиш жараёнларини тушунтиришда қўлланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 28 августдаги ФТК-02-11/561-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш паст ўлчамли InAs/AlSb квант ўрасидаги электрон транспорт массаси ва тўла концентрациясини аниқлаш имконини берган;
гетеротузилма квант ўрасида электронларни тўла концентрацияси тенгламасидан химиявий потенциални ҳисоблаш алгоритми, электрон газини Ферми сатҳидаги энергия ҳолатлар зичлигининг тўла концентрацияга ва ҳароратга боғланишини ҳисоблаш модели, электронлар газининг термодинамик потенциал ва энтропиясини тўла концентрацияга ва ҳароратга боғлиқлигини аниқлаб берувчи ҳисоблаш моделлари Ф2-28 рақамли «Легирланган кремний сирти ва ҳажмидаги квант ўлчамли эффектлар ҳамда уларнинг p-n-структураларидаги заряд ташувчилар фотогенерация ва рекомбинация жараёнларига таъсири» (2012–2016 йй) мавзусидаги фундаментал лойиҳада бажаришда минизоналардаги критик концентрация ва тўла концентрацияларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлашда фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 27 октябрдаги ФТA-02-11/959-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш паст ўлчамли InAs/AlSb гетеротузилмасида юқори минизоналардаги критик концентрация ва Ферми энергиясини аниқлаш имконини берган.