Sayt test rejimida ishlamoqda

Дурдиев Нормат Ҳасановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Уруғлик учун етиштириладиган ғўза навларининг суғориш ва озиқлантириш тартибларини илмий асослаш», 06.01.02 – Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2019.4.DSc./Qx.145.
Илмий маслаҳатчи: Авлиякулов Мирзоолим Авазович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Исаев Сабиржан Хусанбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Болтаев Сайдулла Махсудович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Амантурдиев Алишер Балкибаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Республикамизнинг марказий, жанубий ва шимолий минтақаларида уруғлик учун етиштириладиган ўрта ва ингичка толали ғўза навларининг мақбул суғориш ва озиқлантириш тартибларини ишлаб чиқиш, эгатлаб ва томчилатиб суғориш технологияларида янги замонавий суғориш асбобларидан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш ҳамда чигитнинг уруғлик сифатига таъсирини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба сифатли уруғлик чигит етиштиришда эгатлаб суғориладиган ўрта толали ғўзанинг Султон навини 70-75-65%, ЎзПИТИ-103 навини 70-70-60%, С-8294 (Гурлан) навини 75-80-70 %, Хоразм-150 навини 70-70-60%, ингичка толали Термиз-202 ва Сурхон-16 ғўза навларини эса 70-75-65% суғориш олди тупроқ намлигида суғориш мақбул эканлиги аниқланган; 
уруғлик учун етиштириладиган ўрта толали Султон ва ЎзПИТИ-103 ғўза навларида минерал ўғитларни N-220, P-154, K-110 кг/га, С-8294 (Гурлан) ва Хоразм-150 ҳамда ингичка толали Термиз-202 ва Сурхон-16 ғўза навларида N-250, P-175,  K-125 кг/га меъёрда қўллаш мақбул эканлиги аниқланган;
томчилатиб суғориш технологиясида уруғлик чигит етиштириш агротехнологияси элементлари ишлаб чиқилган; 
томчилатиб суғориш технологиясида уруғлик учун етиштирилган ўрта толали ғўзанинг С-8286 навини 75-75-70 %, Бухоро-102 навини 70-70-60% суғориш олди тупроқ намлигида тупроқнинг 50-70-50 см ҳисобий қатламини намлаш орқали суғориш мақбул эканлиги аниқланган; 
томчилатиб суғориладиган уруғлик ғўза майдонларида уруғлик пахта ҳосилини тезпишар ўрта толали С-8286 ғўза навида 3-9 ҳосил шохигача териш ва уруғлик пахта ҳосилини 46,4 % дан 51,5 % га етказиш ҳамда юқори сифатли уруғлик чигит етиштириш мумкинлиги асосланган;
ингичка толали ғўза навларида уруғлик пахта ҳосилини 4-14 ҳосил бўғинигача териш ва 100/8-100/12% пишганлик, 99,3-99,8 % унувчанликка эга юқори сифатли уруғлик чигит етиштириш мумкинлиги асосланган;
ғўзани суғоришда янги замонавий суғориш асбобларидан (Data Snap, WFD) фойдаланиш самарадорлиги аниқланиб, 10-15 % сув тежалиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Республикамизнинг Тошкент, Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари тупроқ-иқлим шароитларида уруғлик учун етиштириладиган ғўза навларининг суғориш ва озиқлантириш тартибларини илмий асослаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
уруғчилик фермер хўжаликларига уруғлик учун етиштириладиган ўрта толали Султон, ЎзПИТИ-103, Хоразм-150, ингичка толали Сурхон-16, Термиз-202 ғўза навларини парваришлаш агротехнологияси бўйича тавсияномалар ва «Ғўзани суғоришда янги замонавий веттинг фронт детектор (WFD) асбобидан фойдаланиш бўйича тавсиянома» ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг  2021 йил 24-ноябр №02/020-4756-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияномалар уруғчилик фермер хўжаликларида қўлланма сифатида хизмат қилмоқда; 
ғўзанинг ўрта толали «Султон» навини ЧДНСга нисбатан 70-75-65% да суғориш, N-220, P-154, K-110 кг/га меъёрда озиқлантириш агротехнологияси Бўка туманидаги уруғчилик фермер хўжаликларида 200 га, Оққўрғон туманида 30 га, Қуйичирчиқ туманида 101,5 га, «ЎзПИТИ-103» ғўза нави 63 га пахта майдонида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 24-ноябрь № 02/020-4756-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида 4-5 ц/га қўшимча уруғлик пахта ҳосили олинган ва уруғлик чигит унувчанлиги 3-4 %, 1000 дона чигит вазни 8-9 г ва мойдорлиги 2,0-2,5 % ошган; 
Самарқанд вилояти Иштихон тумани «Мароқанд сифат текстил» агрокластерининг томчилатиб суғориладиган 120 га майдонида ўрта толали «С-8286» ғўза навини ЧДНСга нисбатан 75-75-70% да суғориш, «Бухоро-102» ғўза навини ЧДНСга нисбатан 70-70-60% намликда суғориш 64 га майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 24-ноябрь № 02/020-4756-сонли маълумотномаси). Натижада, уруғлик пахта ҳосили 6-8 ц/га, 1000 дона чигит вазни 10-12 г, бир дона кўсакдаги пахта вазни 1,5-1,8 г ошган ва  98,6-99,4 % унувчанликка эга юқори сифатли уруғлик чигит етиштирилган;
ғўзанинг ўрта толали «Хоразм-150» навини тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-70-60% да суғориш ва минерал ўғитларни N-250, Р-175, К-125 кг/га меъёрда қўллаш агротехнологиялари Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги «Одамбоева Чамангул» уруғчилик фермер хўжалигида 34 га, ўрта толали «С-8294» (Гурлан) навини ЧДНСга нисбатан 75-80-70% тупроқ намлигида суғориш Гурлан туманидаги «Гурлан ҳосили» уруғчилик фермер хўжалигида 36,5 га майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 24-ноябрь № 02/020-4756-сонли маълумотномаси). Натижада ҳосилдорлик 4-5 ц/га, 1000 дона чигит вазни 9-10 г ва унувчанлик 7-8 %, мойдорлиги 1,9-2,2 % ошишига эришилган; 
ингичка толали «Термиз-202» ғўза навини ЧДНСга нисбатан 70-75-65% суғориш олди тупроқ намлигида суғориш ва N-250, Р-175, К-125 кг меъёрларда озиқлантириш агротехнологиялари Қашқадарё вилоятининг Касби туманидаги «Уста Мавлон ўғли чўли» фермер хўжалигида 15 га, Қашқадарё ИТС далаларида 2 га, «Сурхон-16» ғўза нави 25 гектарда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 24-ноябрь № 02/020-4756-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида пахта ҳосили 4-5 ц/га, чигитнинг пишганлиги 8-10 % ошган ва  99,2-99,4 % унувчанликка эга сифатли уруғлик чигит етиштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish