Sayt test rejimida ishlamoqda

Кобилов Нодирбек Собировичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нефтегаз қудуқларини бурғулашда қўлланиладиган оғирлаштирилган бурғулаш эритмалари учун композицион кимёвий реагентлар ишлаб чиқиш», 02.00.07–Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Т23.

Илмий раҳбар: Негматова Комила Сойибжоновна, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.27.06.2017.K/T.03.01.

Расмий оппонентлар: Хамидов Босит Набиевич, техника фанлари доктори, профессор; Мухиддинов Баходир Фахриддинович, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: нефть-газ қудуқларини бурғилашда қўлланиладиган оғирлаштирилган бурғилаш эритмалари учун композицион кимёвий реагентлар  ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор нефть-газ қудуқларини бурғилашда ишлатиладиган оғирлаштирилган бурғилаш эритмалари учун фойдаланиладиган органоминерал ингредиентларнинг табиати, тузилиши, миқдори ва таркибига боғлиқ ҳолда уларнинг технологик кўрсаткичлари зичлик, қовушқоқлик, сув узатиш, силжишнинг статик кучланишининг қийматлари асосида кимёвий реагентларнинг технологик хоссалари аниқланган;

оғирлаштирилган бурғилаш эритмаларининг технологик хоссалари оғирлаштирувчиларнинг  тури, миқдори ва табиатини танлаш орқали бошқариш  исботланган;

оғирлаштирилган бурғилаш эритмаларининг технологик хоссаларига маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосидаги органоминерал ингредиентларнинг таъсир қонуниятларига асосланган ва олдиндан белгиланган хусусиятларга эга композицион кимёвий реагентлар олиш мумкинлиги асосланган;

оғир тоғ-геологик шароитлардаги нефть-газ қудуқларни бурғилашда ишлатиладиган оғирлаштирилган бурғилаш эритмалари учун маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосида олинган импорт ўрнини босадиган экспортга йўналтирилган композицион кимёвий реагентларнинг янги таркиблари ишлаб чиқилган;

ишлаб чиқилган композицион кимёвий реагентлар ва минерал оғирлаштирувчиларнинг физик-кимёвий хоссаларининг ўзига хослиги  туфайли оғирлаштирилган бурғилаш эритмаларида юқори барқарорлаштирувчи хусусиятнинг келиб чиқиши аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Маҳаллий хомашёлар ва ишлаб чиқариш чиқиндилари асосида нефть-газ қудуқларини бурғилашда ишлатиладиган оғирлаштирилган бурғилаш эритмалари учун композицион кимёвий реагентлар ишлаб чиқишдаги олинган илмий натижалар асосида:

бурғилаш эритмаси учун кукунсимон сувда эрийдиган госсипол смола олиш усули учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ IAP 05046, 2015). Натижада яратилган композицион кимёвий реагентлар асосида олинган оғирлаштирилган бурғилаш эритмаларини нефть-газ қудуқларини бурғилашда ишлатиш юқори самарадорликка эришиш имконини берган;

яратилган композицион кимёвий реагентлар асосида олинган оғирлаштирилган бурғилаш эритмалари «Ўзбурғунефтгаз» АЖ тизимида амалиётга жорий этилган («Ўзбурғунефтгаз» АЖнинг
2017 йил 23 октябрдаги 08/МЧ-1163-сон маълумотномаси). Натижада бурғилаш жараёнида содир бўладиган ҳалокатларнинг олди олинган ва  оғирлаштирилган бурғилаш эритмасининг барқарорлик кўрсаткичини 1,2–1,4 маротабага камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish