Sayt test rejimida ishlamoqda

Хидирова Марғуба Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Саноат ишлаб чиқаришида корпоратив бошқарув самарадорлигини ошириш», 08.00.13 – «Менежмент» ва 08.00.03 – «Саноат иқтисодиёти».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Iqt1942
Илмий раҳбар: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02
Расмий оппонентлар: Ханкелдиева Гузал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Умаров Илҳомжон Юлдашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: саноат ишлаб чиқаришида корпоратив бошқарув самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат иштирокидаги корхоналар ижро органи аъзоларини рағбатлантириш мақсадида ижро органи аъзоларига қўшимча тўлов турлари бекор қилинган ҳолда ойлик иш ҳақи ва йил якунлари бўйича бир йўла тўланадиган мукофот тўловларини тўлаш таклиф этилган;
саноат корхоналарида кузатув кенгаши таркибидаги мустақил аъзолар сонини 30 фоиздан кам бўлмаслигини таъминлаш таклиф этилган; 
акциядорлик жамиятларида кузатув кенгаши ишининг самарадорлигини таъминлаш мақсадида кенгаш ҳузурида «аудит қўмитаси», «таваккалчиликларни бошқариш қўмитаси», «мукофотлаш қўмитаси»ни ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
саноат корхоналари фаолиятини махсус мезонлар асосида баҳолаш, ижро органлари аъзоларини рағбатлантириш ҳамда қўмиталар ташкил этишнинг саноат ишлаб чиқаришига таъсирининг 2025 йилгача бўлган прогнози кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат ишлаб чиқаришида корпоратив бошқарувнинг самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
давлат иштирокидаги корхоналар ижро органи аъзоларини рағбатлантириш мақсадида ижро органи аъзоларига қўшимча тўлов турлари бекор қилинган ҳолда ойлик иш ҳақи ва йил якунлари бўйича бир йўла тўланадиган мукофот тўловларини тўлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги Фармонида ўз аксини топган (“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятининг 30.09.2021 й. №15/06-25-1797 - сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида саноат корхоналарида корпоратив бошқарув самарадорлиги 6,4 фоизгача ошишини таъминланган; 
корпоратив бошқарув самарадорлигини оширишда давлат иштирокидаги саноат корхоналарида кузатув кенгаши таркибидаги мустақил аъзолар сонини 30 фоиздан кам бўлмаслигини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги 166-сон “2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида ўз аксини топган (“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятининг 30.09.2021 й. №15/06-25-1797 - сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» акциядорлик жамиятининг кузатув кенгаши таркибидаги мустақил аъзолар сонини 30 фоиз бўлиши таъминланган;
акциядорлик жамиятларида кузатув кенгаши ишининг самарадорлигини таъминлаш мақсадида кенгаш ҳузурида «аудит қўмитаси», «таваккалчиликларни бошқариш қўмитаси», «мукофотлаш қўмитаси»ни ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги 166-сон “2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига киритилган (“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятининг 30.09.2021 й. №15/06-25-1797 - сонли маълумотномаси). Натижада, акциядорлик жамияти корпоратив ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг ижобий томонга ўсиш суръатларини 6,7 фоизга ошириш имкониятини яратган;
саноат корхоналари фаолиятини махсус мезонлар асосида баҳолаш, ижро органлари аъзоларини рағбатлантириш ҳамда қўмиталар ташкил этишнинг саноат ишлаб чиқаришига таъсирининг 2025 йилгача бўлган прогнози кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш Вазирлиги ҳузуридаги тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятига жорий этилган (“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятининг 30.09.2021 й. №15/06-25-1797 - сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида акциядорлик жамиятларида саноат ишлаб чиқариш ҳажми 2025 йилда 12,8 фоизга ошиши прогноз қилинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish